Тошкентда айрим касалликларга сунъий интеллект ёрдамида ташхис қўйилмоқда — ССВ

© Depositphotos / SdecoretИнтерфейс цифрового искусственного интеллекта
Интерфейс цифрового искусственного интеллекта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2025
Oбуна бўлиш
Ўтган йили сунъий интеллект ёрдамида турли хил тери касалликларини кенг тармоқли дерматоскопия усулида диагностика ва мониторинг қилиш йўлга қўйилди.
TOШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Дерматовенерология ва косметология марказида касалликларга сунъий интеллект ёрдамида ташхис қўйилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган йили Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтди ва марказга ISO 9001:2015 ҳамда ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартларини жорий этилди.

“Марказимизда қўлланилаётган ташхис усуллари 373 тага ва муолажа усуллари эса 872 тага етди, — дейди муассаса директори Улуғбек Сабиров. — Хусусан, ўтган йили сунъий интеллект ёрдамида турли хил тери касалликларини кенг тармоқли дерматоскопия (FotoFinder) усулида диагностика ва мониторинг қилиш йўлга қўйилди".

Сурункали тери касалликлари ташхисотида терининг юқори частотали ультратовуш текширувини татбиқ қилишга эришилди. Терининг пуфакли дерматозларида билвосита иммунофлюоресценция усули ўзлаштирилди.
Тери ости ёғ бирикмалари ҳосил бўлиши билан кечувчи тери нуқсонларини даволашда CLATUU криолиполиз технологияси, терининг инволютив ўзгаришларини бартараф қилиш ва яшартиришда имплантат-биостимулятор усули амалиётга жорий қилинди.
Шунингдек, марказда илк бор наноёғ ва стромал-васкуляр фракциялар (SVF) ҳамда мезинхемиал ўзак ҳужайралар (ADSCs) орқали тери ва тери ости ёғ тўқималари нуқсонларини бартараф қилиш каби энг ноёб амалиётлар йўлга қўйилди.
“Марказий Осиёда биринчи марта пўрсилдоқ яра касаллигида моноклонал антитаналар ва иммуноглобулинлар ёрдамида беморлардаги хасталикни деярли бутунлай даволашга эришиш амалиёти ҳамда ўсма тўқималарини қаватма-қават олиб ташлаш усулидан фойдаланишга киришилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Умуман, 2024 йил давомида 406 нафар беморда теридаги ҳосилаларни сунъий интелект ёрдамида ташхислаш, 343 нафарининг теридасиги нуқсон ва ҳосилаларни юқори частотали ультратовуш текширув аппаратида баҳолаш амалга оширилди.
“Пуфакли дерматозларни таққослаш мақсадида 372 нафар беморда билвосита иммунофлюоресценция текшируви, чаноқ аъзолари хасталикларига чалинган 60 нафар беморда юқори интенсив йўналтирилган электромагнит технология ёрдамида муолажа ўтказилди. нафар беморда ноинвазив усулда ортиқча ёғларни криолиполиз технологиялари ёрдамида олиб ташлаш бўйича юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари бажарилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, айни пайтда марказ мутасаддилари юқори технологик диагностика ва муолажа усулларини янада кўпайтириш ҳамда қуйига тушган ҳолда уларни вилоятлар ва туман(шаҳар)лар даражасида кенг татбиқ этиш, бунинг учун ҳар бир вилоятдан 2 та туманни намунавий ҳудудга айлантириш устида иш олиб борилмоқда.
В Детском национальном медицинском центре провели первую трансплантацию печени - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2024
Ўзбекистонда россиялик шифокорлар иштирокида ноёб операция ўтказилди
Янгиликлар лентаси
0