Ўзбекистонда россиялик шифокорлар иштирокида ноёб операция ўтказилди

© Министерство здравоохраненияВ Детском национальном медицинском центре провели первую трансплантацию печени
В Детском национальном медицинском центре провели первую трансплантацию печени - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2024
Oбуна бўлиш
Болалар миллий тиббиёт марказида илк бор 15 ёшли беморда ана шундай амалиёт муваффақиятли бажарилди.
TOШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Болалар миллий тиббиёт марказида россиялик мутахассислар иштирокида илк бор жигар трансплантацияси амалга оширилди, дея хабар берди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Болалар миллий тиббиёт марказида илк бор 15 ёшли беморда ана шундай амалиёт муваффақиятли бажарилди.
Жигар трансплантацияси — ўта ноёб операция. Айниқса, уни болаларда ўтказиш жуда мураккаб ҳисобланади.
“Ушбу юқори технологик амалиёт марказ жарроҳ ва трансплантологлари ҳамда Москвадаги Aкадемик В.И.Шумаков номидаги трансплантация ва сунъий органлар маркази етакчи мутахассислари ҳамкорлигида бажарилди”, — дейилади хабарда.
Натижада сурункали жигар етишмовчилиги ҳамда аутоиммун гепатит ташхиси қўйилган 15 ёшли Умиджон Миркамолов дарддан фориғ бўлди. Унга отаси Камолиддин Исроилов донорлик қилди, бошқача айтганда, ота ўз ўғлига иккинчи умр бағишлади.
Ҳозир беморнинг аҳволи яхши. Шифокорлар назорати остида зарур тиббий муолажалар давом эттирилмоқда.
Врачи Республиканского медицинского центра хирургии имени академика В. Вахидова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2022
Жигар трансплантацияси ўтказилган беморлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилмоқда
Янгиликлар лентаси
0