“Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида овоз бериш босқичи бошланди

© РИА Новости / ДагестанШкольники на уроке
Школьники на уроке  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2025
Oбуна бўлиш
Овоз бериш жараёни 17 январга қадар давом этади.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида овоз бериш босқичи бошланди, дея хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.

"Бугун “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Мазкур жараён 17 январга қадар давом этади", —дейилади хабарда.

“Очиқ бюджет” порталида мактабдаги муҳим бўлган лойиҳага овоз бериш мумкин. Овоз бериш босқичида ўқувчилар фақат ўзи таълим олаётган мактабдаги битта лойиҳа учун овоз бериш имкониятига эга бўлади. Лойиҳа ғолиб деб топилиши учун камида 10 та овоз тўплаш лозим.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Сенати Кенгаши қарори билан “Менинг мактабим” лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланган эди. Ҳужжатда “Менинг мактабим” лойиҳасини ўтказиш тартиби, жумладан, лойиҳаларни шакллантириш, уларни саралаб олиш, овоз бериш ҳамда ғолибларни аниқлаш жараёнлари белгиланган.
Маълумот учун, президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳрида) синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилади.
Бунинг доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратилади. Ушбу маблағ 5-11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади. Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.
"Менинг мактабим" - бу ягона таълим платформаси. Болага ўрганиш, ўқитувчига ўқитиш, ота-оналарга эса жараёндан хабардор бўлишга ёрдам беради. Фойдаланувчилар учун ягона ахборот ва услубий ёрдам манбаи ҳисобланади. Замонавий дизайн ва қулай навигация керакли маълумотларни тезда топиш имконини беради.
Первый звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2024
Ўзбекистон “Менинг мактабим” лойиҳасини жорий қилишда Россия тажрибасини ўрганади
Янгиликлар лентаси
0