https://sputniknews.uz/20241009/uzbekistan-russia-mening-maktabim-tajriba-46044295.html
Ўзбекистон “Менинг мактабим” лойиҳасини жорий қилишда Россия тажрибасини ўрганади
Ўзбекистон “Менинг мактабим” лойиҳасини жорий қилишда Россия тажрибасини ўрганади
Sputnik Ўзбекистон
Россиялик экспертлар иштирокида “Менинг мактабим” лойиҳаси муҳокама қилинди.
2024-10-09T15:18+0500
2024-10-09T15:18+0500
2024-10-10T13:52+0500
жамият
ўзбекистон
россия
таълим
мактаб
иқтисодиёт ва молия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0a/46059960_0:108:2055:1264_1920x0_80_0_0_c1aa477c23e4570f1efea5c71e090295.jpg
TOШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистон “Менинг мактабим” лойиҳасини жорий қилишда Россия тажрибасини ўрганади, дея хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати. Тошкентда Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Россия молия вазирлиги ҳузуридаги Молиявий илмий-тадқиқотлар институти ходимлари учрашуди. Унда “Менинг мактабим” лойиҳасини амалиётга жорий этишдаги асосий масалалар кўриб чиқилди. Маълумот учун, президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳрида) синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилади. Бунинг доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратилади. Ушбу маблағ 5-11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади. Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади. Россияда 2023 йил 1 январдан бошлаб барча мактаблар ва коллежлар "Менинг мактабим" федерал давлат ахборот тизимидан фойдаланишга ўтди. Таълим мазмуни ва хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган ушбу ягона федерал портал электрон кундалик, ўқув материаллари кутубхонаси (китоблар, видеолар, интерактив симуляторлар), таълим хизматларини тақдим этиш, бепул видео конференциядан фойдаланиш ва бошқалар каби хизматларни бирлаштиради. "Менинг мактабим" - бу ягона таълим платформаси. Болага ўрганиш, ўқитувчига ўқитиш, ота-оналарга эса жараёндан хабардор бўлишга ёрдам беради. Фойдаланувчилар учун ягона ахборот ва услубий ёрдам манбаи ҳисобланади. Замонавий дизайн ва қулай навигация керакли маълумотларни тезда топиш имконини беради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0a/46059960_114:0:1942:1371_1920x0_80_0_0_1d4fad2d087602c9bcb1d73cd8f42461.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россиялик экспертлар “менинг мактабим” лойиҳаси
россиялик экспертлар “менинг мактабим” лойиҳаси
Ўзбекистон “Менинг мактабим” лойиҳасини жорий қилишда Россия тажрибасини ўрганади
15:18 09.10.2024 (янгиланди: 13:52 10.10.2024) Россиялик экспертлар иштирокида “Менинг мактабим” лойиҳаси муҳокама қилинди.
TOШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистон “Менинг мактабим” лойиҳасини жорий қилишда Россия тажрибасини ўрганади, дея хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
матбуот хизмати. Тошкентда Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Россия молия вазирлиги ҳузуридаги Молиявий илмий-тадқиқотлар институти ходимлари учрашуди. Унда “Менинг мактабим” лойиҳасини амалиётга жорий этишдаги асосий масалалар кўриб чиқилди.
“Учрашувда ижтимоий йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш, бу бўйича қўлланаётган тажрибаларни янада такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳрида) синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилади.
Бунинг доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратилади. Ушбу маблағ 5-11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади.
Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.
Россияда 2023 йил 1 январдан бошлаб барча мактаблар ва коллежлар "Менинг мактабим" федерал давлат ахборот тизимидан фойдаланишга ўтди. Таълим мазмуни ва хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган ушбу ягона федерал портал электрон кундалик, ўқув материаллари кутубхонаси (китоблар, видеолар, интерактив симуляторлар), таълим хизматларини тақдим этиш, бепул видео конференциядан фойдаланиш ва бошқалар каби хизматларни бирлаштиради.
"Менинг мактабим" - бу ягона таълим платформаси. Болага ўрганиш, ўқитувчига ўқитиш, ота-оналарга эса жараёндан хабардор бўлишга ёрдам беради. Фойдаланувчилар учун ягона ахборот ва услубий ёрдам манбаи ҳисобланади. Замонавий дизайн ва қулай навигация керакли маълумотларни тезда топиш имконини беради.