Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда транспорт ва мотор мойлари ишлаб чиқариши мумкин

© ИА "Дунё"В городе Мумбае обсуждены перспективы производства в Узбекистане автотранспортных средств и моторных масел в сотрудничестве с группой компаний Индии
В городе Мумбае обсуждены перспективы производства в Узбекистане автотранспортных средств и моторных масел в сотрудничестве с группой компаний Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчиси Ҳиндистоннинг йирик компаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказди.
TOШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Мумбай шаҳрида Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг йирик компанияси билан ҳамкорликда транспорт воситалари ва мотор мойлари ишлаб чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди, деб ёзмоқда "Дунё" АА.
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг йирик компаниялар гуруҳи ҳисобланадиган "Hinduja Group - India" раиси Ашок Ҳиндужа ва "Hinduja Group - Europe" раиси Пракаш Ҳиндужа билан музокаралар ўтказди.
Элчи ҳиндистонлик тадбиркорларга Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли тармоқларига замонавий технологиялар жалб қилиш, рақобатбардош юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, саноатга илғор халқаро тажриба ва кўникмаларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

“Hinduja Group" раҳбар вакиллари Ўзбекистондаги янгиланиш жараёни халқаро рейтинги юқори бўлган турли йирик компанияларнинг мамлакат бозорига кириб келиши ва самарали шериклик қилиши учун мустаҳкам асос бўлаётганини таъкидлади, ўзаро манфаатли қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича истиқболли режалар кўриб чиқилаётганини маълум қилди”, — дейилади хабарда.

Томонлар Ўзбекистонда ҳамкорликда ҳаётга тадбиқ этиладиган лойиҳалар, хусусан, транспорт воситалари ва мотор мойлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.
Reliance Industries Limited ( RIL ) - индийская многонациональная конгломератная компания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2025
Ҳиндистоннинг энг йирик компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи
Янгиликлар лентаси
0