https://sputniknews.uz/20250112/hindiston-kompaniya-ozbekiston-hamkorlik-47517570.html
Ҳиндистоннинг энг йирик компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи
Ҳиндистоннинг энг йирик компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчиси Ҳиндистоннинг вакиллари билан учрашди. 12.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-12T13:25+0500
2025-01-12T13:25+0500
2025-01-12T13:25+0500
иқтисод
ўзбекистон
ҳиндистон
лойиҳа
ҳамкорлик
элчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0c/47518156_23:0:1267:700_1920x0_80_0_0_1fc588ae5710acd55e7dac3f6550fb8d.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ҳиндистоннинг энг йирик компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади, дея хабар берди "Дунё" АА.Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг "Reliance Industries Limited" компанияси стратегик тараққиёт бўйича президенти Камал Нанавати билан учрашди.Айтилишича, компания Ўзбекистон билан юқорида номи келтирилган соҳаларда манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирган.Ҳиндистоннинг мазкур энг йирик нодавлат компанияси энергетика, нефть-кимё, тўқимачилик, телекоммуникация, чакана савдо ва бошқа соҳаларни қамраб олган. Компаниянинг асосий фаолияти нефт ва газ қазиб олиш ва нефтни қайта ишлашга қаратилган. У бозор капиталлашуви ва даромадлари бўйича Ҳиндистондаги энг йирик оммавий компания ва дунёдаги 100-чи йирик компания. Бу Ҳиндистоннинг энг йирик хусусий солиқ тўловчиси ва энг йирик экспортчиси бўлиб, Ҳиндистоннинг умумий товар экспортининг 7% ни ташкил қилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0c/47518156_179:0:1112:700_1920x0_80_0_0_20fe6ab371f4a3e955f8bfa7857f9192.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, ҳиндистон, лойиҳа, ҳамкорлик, элчи
иқтисод, ўзбекистон, ҳиндистон, лойиҳа, ҳамкорлик, элчи
Ҳиндистоннинг энг йирик компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи
Ўзбекистон элчиси Ҳиндистоннинг вакиллари билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ҳиндистоннинг энг йирик компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг "Reliance Industries Limited" компанияси стратегик тараққиёт бўйича президенти Камал Нанавати билан учрашди.
“Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва "Reliance Industries Limited" ўртасида нефть-кимё, тўқимачилик, қайта тикланадиган энергетика ва бошқа долзарб йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, компания Ўзбекистон билан юқорида номи келтирилган соҳаларда манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирган.
Ҳиндистоннинг мазкур энг йирик нодавлат компанияси энергетика, нефть-кимё, тўқимачилик, телекоммуникация, чакана савдо ва бошқа соҳаларни қамраб олган. Компаниянинг асосий фаолияти нефт ва газ қазиб олиш ва нефтни қайта ишлашга қаратилган. У бозор капиталлашуви ва даромадлари бўйича Ҳиндистондаги энг йирик оммавий компания ва дунёдаги 100-чи йирик компания. Бу Ҳиндистоннинг энг йирик хусусий солиқ тўловчиси ва энг йирик экспортчиси бўлиб, Ҳиндистоннинг умумий товар экспортининг 7% ни ташкил қилади.