https://sputniknews.uz/20250108/shavkat-mirziyoev-si-tszinpin-taziya-47470886.html
Хитойдаги зилзила: Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга таъзия йўллади
Хитойдаги зилзила: Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга таъзия йўллади
Sputnik Ўзбекистон
Президент ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. 08.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-08T09:21+0500
2025-01-08T09:21+0500
2025-01-08T10:47+0500
сиёсат
ўзбекистон
хитой
шавкат мирзиёев
си цзинпин
таъзия
шерзод асадов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15073501_0:114:1280:834_1920x0_80_0_0_05ee88fae3a9146138c2198172ccf4d4.jpg
TOШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида. Маълумот учун, 6,8 магнитудали зилзила 7 январь куни маҳаллий вақт билан соат 9:05 содир бўлди. Зилзила ўчоғидан 20 километр радиусда учта шаҳар ва 27 қишлоқ жойлашган бўлиб, уларда 6,9 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Хитой раҳбари қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш ва қурбонлар сонини камайтириш учун барча имкониятларни ишга солишни буюрди. Зилзила қурбонлари сони 126 кишига етди.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15073501_231:195:1044:804_1920x0_80_0_0_069b50018644a7ff51c1a48e556032fa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, хитой, шавкат мирзиёев, си цзинпин, таъзия, шерзод асадов
сиёсат, ўзбекистон, хитой, шавкат мирзиёев, си цзинпин, таъзия, шерзод асадов
Хитойдаги зилзила: Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга таъзия йўллади
09:21 08.01.2025 (янгиланди: 10:47 08.01.2025) Президент ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
TOШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг
Telegram-каналида. “Хитой жануби-ғарбидаги Шигацзе шаҳри Динжи уездида кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади. Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада шифо топишини тилади”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 6,8 магнитудали зилзила 7 январь куни маҳаллий вақт билан соат 9:05 содир бўлди. Зилзила ўчоғидан 20 километр радиусда учта шаҳар ва 27 қишлоқ жойлашган бўлиб, уларда 6,9 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Хитой раҳбари қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш ва қурбонлар сонини камайтириш учун барча имкониятларни ишга солишни буюрди. Зилзила қурбонлари сони 126 кишига етди.