https://sputniknews.uz/20250107/dolzarb-10-kun-tadbir-ozbekiston-chiqindi-47468868.html
Ўзбекистон 135 минг тонна чиқиндидан тозаланди
Ўзбекистон 135 минг тонна чиқиндидан тозаланди
Sputnik Ўзбекистон
Тадбир доирасида 124 та санитар тозалаш корхоналари томонидан 800 минг 263 та жамоат жойлари, маҳаллалар ва марказий кўчалар обод қилинди. 07.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-07T16:14+0500
2025-01-07T16:14+0500
2025-01-07T16:14+0500
жамият
ўзбекистон
чиқиндихона
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/14/37021531_0:257:2730:1793_1920x0_80_0_0_981450a35cd2dafa4b3599feb0ae649c.jpg
TOШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. “Долзарб 10 кунлик” доирасида Ўзбекистон ҳудуди 135 минг тонна чиқиндидан тозаланди, дея хабар берди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 5 январга қадар республиканинг барча ҳудудларида "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари ўтказилди. Ўзбекистонда "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари бошландиТадбир давомида маҳалла ҳудудларини озода сақлаш, байрам тадбирларида чиқинди тўпланиб қолишининг олдини олиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетишга қатъий риоя қилиш бўйича ҳудудларда доимий тарзда тозалик ишлари ташкил этилди. Бунда 124 та санитар тозалаш корхоналари томонидан 800 минг 263 та жамоат жойлари, маҳаллалар ва марказий кўчалар обод қилинди. Тозалик тадбирларидан мақсад Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш, атроф-муҳитни озода сақлаш ва бу орқали экологик вазиятнинг яна-да яхшиланишига ҳисса қўшишдан иборат эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/14/37021531_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_d3f2b059bb89783efd05a35bf950a633.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, чиқиндихона, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
жамият, ўзбекистон, чиқиндихона, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Ўзбекистон 135 минг тонна чиқиндидан тозаланди
Тадбир доирасида 124 та санитар тозалаш корхоналари томонидан 800 минг 263 та жамоат жойлари, маҳаллалар ва марказий кўчалар обод қилинди.
TOШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. “Долзарб 10 кунлик” доирасида Ўзбекистон ҳудуди 135 минг тонна чиқиндидан тозаланди, дея хабар берди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
матбуот хизмати. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 5 январга қадар республиканинг барча ҳудудларида "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида маҳалла ҳудудларини озода сақлаш, байрам тадбирларида чиқинди тўпланиб қолишининг олдини олиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетишга қатъий риоя қилиш бўйича ҳудудларда доимий тарзда тозалик ишлари ташкил этилди.
Бунда 124 та санитар тозалаш корхоналари томонидан 800 минг 263 та жамоат жойлари, маҳаллалар ва марказий кўчалар обод қилинди.
“Долзарб 10 кунлик давомида республика ҳудуди жами 135 минг 200 тонна чиқиндидан тозаланди”, — дейилади хабарда.
Тозалик тадбирларидан мақсад Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш, атроф-муҳитни озода сақлаш ва бу орқали экологик вазиятнинг яна-да яхшиланишига ҳисса қўшишдан иборат эди.