https://sputniknews.uz/20241226/ozbekiston-dolzarb-10-kunlik-tozalik-tadbir-47309543.html
Ўзбекистонда "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари бошланди
Ўзбекистонда "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Тадбирларни ўтказишдан мақсад: Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш, атроф-муҳитни озода сақлаш ва бу орқали экологик вазиятнинг яна-да яхшиланиш. 26.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-26T08:39+0500
2024-12-26T08:39+0500
2024-12-26T10:10+0500
жамият
ўзбекистон
экология
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
янги йил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/08/40783106_0:162:3066:1887_1920x0_80_0_0_3299c2e45105aecc8a41533b9b4d5bdd.jpg
TOШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистонда "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари бошланди, дея хабар берди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги. Тадбир давомида вазирлик ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади. Шунингдек, маҳалла ҳудудларини озода сақлаш, байрам тадбирларида чиқинди тўпланиб қолишининг олдини олиш, чиқиндиларни график асосида ўз вақтида олиб кетишга қатъий риоя қилиш бўйича зарурий чоралар кўрилади. Хабарда жисмоний ва юридик шахслардан чиқиндилар билан боғлиқ ишларда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни, жумладан, белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик сўралган.
https://sputniknews.uz/20240918/ekologiya-vazirlik-rejalar-45724906.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/08/40783106_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_485adf01bb71217b2e1ff0df65e327ef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, экология , экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, янги йил
жамият, ўзбекистон, экология , экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, янги йил
Ўзбекистонда "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари бошланди
08:39 26.12.2024 (янгиланди: 10:10 26.12.2024) Тадбирларни ўтказишдан мақсад: Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш, атроф-муҳитни озода сақлаш ва бу орқали экологик вазиятнинг яна-да яхшиланиш.
TOШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистонда "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари бошланди, дея хабар берди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши вазирлиги. “25 декабрдан 2025 йил 5 январга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бутун республика бўйлаб "Долзарб 10 кунлик" тозалик тадбирлари бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.
Тадбир давомида вазирлик ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.
Шунингдек, маҳалла ҳудудларини озода сақлаш, байрам тадбирларида чиқинди тўпланиб қолишининг олдини олиш, чиқиндиларни график асосида ўз вақтида олиб кетишга қатъий риоя қилиш бўйича зарурий чоралар кўрилади.
“Тозалик тадбирларидан мақсад Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш, атроф-муҳитни озода сақлаш ва бу орқали экологик вазиятнинг яна-да яхшиланишига ҳисса қўшишдир”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Хабарда жисмоний ва юридик шахслардан чиқиндилар билан боғлиқ ишларда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни, жумладан, белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик сўралган.