https://sputniknews.uz/20250106/rossiya-harbiy-kuraxovo-nazorat-mudofaa-47459039.html
Россия қуролли кучлари Кураховони назоратга олди — Мудофаа вазирлиги
Россия қуролли кучлари Кураховони назоратга олди — Мудофаа вазирлиги
Sputnik Ўзбекистон
“Жануб” кучлар гуруҳи бўлинмалари Курахово шаҳрини тўлиқ озод қилди. 06.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-06T14:21+0500
2025-01-06T14:21+0500
2025-01-06T14:21+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
донецк халқ республикаси (дхр)
россия мудофаа вазири
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/0f/44807487_0:142:3387:2047_1920x0_80_0_0_f34f3a49955e1936b6dfb9d00fb74aba.jpg
TOШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Россиянинг “Жануб” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Донбассдаги Курахова шаҳрини назоратга олди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги. Кураховони озод қилишда 5 ва 110-мотоўқ бригадалари ҳарбий хизматчилари жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатиб, алоҳида ажралиб туришди. Вазирлик бу шаҳар Украина Қуролли кучлари учун муҳим логистика маркази эканлигини тушунтирди, шунинг учун унинг озод этилиши Украина гуруҳининг Донецк йўналишидаги логистика ва техник таъминотини сезиларли даражада мураккаблаштирди ва Киев режимини ДХР пойтахтининг тинч мавзеларига артиллериядан ўқ отиш имкониятидан маҳрум қилди. Шунингдек, вазирлик ўн йил давомида Украина ҳарбийлари шаҳарни узоқ муддатли ўқ отиш пунктлари ва ер ости алоқаларининг ривожланган тармоғига эга кучли мустаҳкамланган ҳудудга айлантирганини эслатди. Бундан ташқари, Курахово шимолдан сув омбори билан қопланган, бу Россия ҳужум бўлинмаларининг маневр қобилиятини сезиларли даражада чеклаган. Шу билан бирга, Курахово яқинидаги икки ойлик жанговар ҳаракатлар давомида Украина Қуролли Кучларининг кунлик йўқотишлари ўртача 150 дан 180 гача ҳарбий хизматчиниташкил этган. Вазирликнинг аниқлик киритишича, душман шаҳарни ҳимоя қилиш учун миллатчилар ва хорижлик ёлланма аскарлардан иборат бўлинмаларни жалб қилиб, уларни артиллерия ва танклар билан мустаҳкамлаган. Улар орасида элита 79-ҳаво ҳужуми ва 46-аэромобил бригадалари, шунингдек, 5-оғир, 33 ва 157-механизациялашган бригадалар бор. Умуман олганда, Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги умумий сони 15 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилардан иборат 26 та батальонни жамлаган. Курахово — ДХР ғарбий қисмидаги шаҳар, Донецкдан 46 километр ва Красноармейскдан (Покровск) 30 километр жанубда жойлашган. Шаҳар катта операцион аҳамиятга эга. Бу Донбасснинг жануби-ғарбий қисмидаги энг йирик аҳоли пункти бўлиб, у Угледар озод қилинганидан кейин энг узоқ вақт Украина Қуролли Кучлари назорати остида қолган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/0f/44807487_247:0:2976:2047_1920x0_80_0_0_99b8ae575b59c64774843747609b0c88.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, донецк халқ республикаси (дхр), россия мудофаа вазири, украина
дунё янгиликлари, дунёда, донецк халқ республикаси (дхр), россия мудофаа вазири, украина
Россия қуролли кучлари Кураховони назоратга олди — Мудофаа вазирлиги
“Жануб” кучлар гуруҳи бўлинмалари Курахово шаҳрини тўлиқ озод қилди.
TOШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Россиянинг “Жануб” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Донбассдаги Курахова шаҳрини назоратга олди, деб хабар қилди
Мудофаа вазирлиги. “Фаол ҳужум операциялари давомида “Жануб” кучлар гуруҳи бўлинмалари Донбасснинг жануби-ғарбий қисмидаги энг йирик аҳоли пункти бўлган Курахово шаҳрини тўлиқ озод қилди”, — дейилади хабарда.
Кураховони озод қилишда 5 ва 110-мотоўқ бригадалари ҳарбий хизматчилари жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатиб, алоҳида ажралиб туришди.
Вазирлик бу шаҳар Украина Қуролли кучлари учун муҳим логистика маркази эканлигини тушунтирди, шунинг учун унинг озод этилиши Украина гуруҳининг Донецк йўналишидаги логистика ва техник таъминотини сезиларли даражада мураккаблаштирди ва Киев режимини ДХР пойтахтининг тинч мавзеларига артиллериядан ўқ отиш имкониятидан маҳрум қилди.
Шунингдек, вазирлик ўн йил давомида Украина ҳарбийлари шаҳарни узоқ муддатли ўқ отиш пунктлари ва ер ости алоқаларининг ривожланган тармоғига эга кучли мустаҳкамланган ҳудудга айлантирганини эслатди. Бундан ташқари, Курахово шимолдан сув омбори билан қопланган, бу Россия ҳужум бўлинмаларининг маневр қобилиятини сезиларли даражада чеклаган.
"Кураховони озод қилиш пайтида рус қўшинларининг профессионал ҳаракатлари натижасида душман ўз шахсий таркибининг 80 фоизини (12 мингдан ортиқ киши) қарийб уч минг бирлик турли хил қурол ва ҳарбий техника, шу жумладан 40 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникасини йўқотди”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Шу билан бирга, Курахово яқинидаги икки ойлик жанговар ҳаракатлар давомида Украина Қуролли Кучларининг кунлик йўқотишлари ўртача 150 дан 180 гача ҳарбий хизматчиниташкил этган. Вазирликнинг аниқлик киритишича, душман шаҳарни ҳимоя қилиш учун миллатчилар ва хорижлик ёлланма аскарлардан иборат бўлинмаларни жалб қилиб, уларни артиллерия ва танклар билан мустаҳкамлаган. Улар орасида элита 79-ҳаво ҳужуми ва 46-аэромобил бригадалари, шунингдек, 5-оғир, 33 ва 157-механизациялашган бригадалар бор.
Умуман олганда, Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги умумий сони 15 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилардан иборат 26 та батальонни жамлаган.
"Курахово қўлга киритилгандан сўнг, рус қўшинлари операция майдонига киришди. Бу бизга Донецк Халқ Республикаси ҳудудини озод қилиш суръатини ошириш имконини беради", — дея қайд этилган хабарда.
Курахово — ДХР ғарбий қисмидаги шаҳар, Донецкдан 46 километр ва Красноармейскдан (Покровск) 30 километр жанубда жойлашган. Шаҳар катта операцион аҳамиятга эга. Бу Донбасснинг жануби-ғарбий қисмидаги энг йирик аҳоли пункти бўлиб, у Угледар озод қилинганидан кейин энг узоқ вақт Украина Қуролли Кучлари назорати остида қолган.