Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонлар қандай қишлайди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ҳайвонот боғида қишга тайёргарлик ёзда бошланади. Аввало, иситиш тизими текширилади.
“Исиқликни яхши кўрувчи ҳайвонлар учун биз иситиш тизимини кўриб чиқамиз ва таъмирлаймиз, зарур бўлса, иссиқ поллар уланади, махсус ёриткич ўрнатилади”, - дейди бош ветеринар врач Маҳмуд Қўзибоев.
Қишда ҳайвонлар кўпроқ озиқланишади. Уларнинг рациони витаминлар билан бойитилган бўлади.
Ҳайвонлар худди одамлар каби шамоллашади. Айниқса, маймунлар кескин совуқларга сезгир бўлади.
“Ўтган йили -24 даража совуқ бўлганида, ҳаво ҳарорати тушиб кетган эди. Шунда биз қўшимча иситиш қурилмаларини ўрнатдик. Заифроқ ҳайвонлар шамоллаб қолди ва уларни даволашга тўғри келди”, - деди Маҳмуд Қўзибоев.
Батафсил видеода томоша қилинг.
Уличный кот на одной из улиц Северодонецка. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2025
Бу қизиқ
Қишда кўча ҳайвонларига қандай ёрдам бериш керак: ҳайвон ҳуқуқлари фаолининг тавсиялари
Янгиликлар лентаси
0