Иқтисодий дипломатия: Ўзбекистон Гуандун провинцияси билан ҳамкорликни кучайтиради

© Depositphotos / Pavel DanilyukРукопожатие. Архивное фото
Рукопожатие. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2025
Oбуна бўлиш
2025 йилда қўшма бизнес-форум, кўргазма ва ярмаркалар ўтказишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитойнинг Гуандун провинцияси билан иқтисодий дипломатия йўналишидаги ҳамкорлик жадаллашмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Бош консулхона ходимлари Гуандун провинцияси Халқаро савдони рағбатлантириш қўмитаси президенти Чен Сияофен билан учрашув ўтказишди.
Мулоқот чоғида Чен Сияофен мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ривожланиб бораётганидан мамнунлигини қайд этиб, Ўзбекистонда яратилган қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини юқори баҳолади.
Хитой томони икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестиция ҳамда туризм йўналишларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида аниқ чора-тадбирларни амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади.
Гуандун провинцияси билан иқтисодий дипломатия йўналишидаги жараёнларни жадаллаштириш учун 2025 йилда қўшма бизнес-форум, кўргазма ва ярмаркалар ўтказиш, истиқболли инвестицион лойиҳалар тақдимотларини ўтказиш ҳамда ҳудуддаги компаниялардан иборат гуруҳларни Ўзбекистонга бизнес-миссияларини амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Узбекистан запустил новый контейнерный поезд в ЕС через Закавказье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2024
Ўзбекистон Хитой билан юқори тезликдаги темир йўл устахонасини очмоқчи
Янгиликлар лентаси
0