"Бизда Янги йил, сиздачи?" – турли мамлакатларда байрам қачон ва қандай нишонланади
© AP Photo / RICHARD VOGELФестивали во Вьетнаме после Лунного Нового года
© AP Photo / RICHARD VOGEL
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Кўпгина мамлакатларда, шу жумладан, МДҲда Янги йил 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси нишонланади. Ана шу вақтда Ер сайёраси Қуёш атрофида тўлиқ айланишни амалга оширган деб ҳисобланади.
Аммо ҳамма жойда ҳам бу саналарда нишонланмайди. Sputnik Ўзбекистон Янги йилни бутунлай бошқа кунларда нишонлайдиган турли халқ ва давлатлар ҳақида қизиқарли фактларни тўплади.
Хитой
Эҳтимол, ҳаммамиз Хитой байрамни ой тақвимига кўра нишонлашини эшитганмиз. Янги йил кунлари қишки қуёш туришидан кейинги иккинчи янги ойга қараб ўзгаради. Масалан, хитойликлар 2024 йилни 10 февралда қарши олган бўлса, 2025 йил улар учун эҳтимол, 28 январда бошланади.
© iStock.com / hxyumeКитайский Новый год-2025
Китайский Новый год-2025
© iStock.com / hxyume
Байрам халқ орасида Хитой Янги йили деб аталади, бироқ айни шу тизим бўйича уни бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам нишонлашади, масалан, Вьетнамда.
Бу кунларда одатга кўра мушакбозликлар уюштирилиб, аждар костюмида анъанавий рақслар ижро этилади, қизил конвертларда пуллар ҳадя қилинади ва байрамона дастурхон ёзишади.
Ҳиндистон
Классик Янги йил (1 январь) дунёвий байрам ҳисобланади ва айниқса, маҳаллий бўлмаганлар ва ёшлар орасида нишонланади. Бироқ Ҳиндистоннинг анъанавий Янги йили баҳорда, ой тақвимига кўра келади – аниқ сана штатга боғлиқ. Шу билан бирга, байрам кўплаб номларга эга: Вайсакхи, Вишу, Угади, шунингдек, "кузги" Янги йил – Дивали.
© AshaindiaКак встречают Новый год в Индии?
Как встречают Новый год в Индии?
© Ashaindia
Анъаналар ҳам байрам ўтказиладиган жойга қараб фарқ қилади. Кўпинча бу диний маросимлар, рақслар, олов атрофида айланиш, совғалар, зиёфатлар, ёрқин юришлар ва ҳатто кўмир чўғда юришни ўз ичига олади.
Эрон
Эронда Янги йил ўз тақвимига мувофиқ нишонланади. Байрам "Наврўз" деб аталади ва баҳорда, янги қуёш цикли бошланиши билан нишонланади. Наврўзнинг келиши астрономик аниқлик билан, ҳатто сониягача ҳисоблаб чиқилади.
Шу куни кўчаларни, уйларни безаш ва байрам дастурхонини ёзиш одат тусига киради.
© AP Photo / Vahid SalemiКорзины с побегами травы, атрибутом иранского Нового года
Корзины с побегами травы, атрибутом иранского Нового года
© AP Photo / Vahid Salemi
Байрамнинг ўхшаш варианти Марказий Осиё мамлакатларида ҳам мавжуд: Ўзбекистон ва Тожикистонда бу Наврўз, Қозоғистонда – Науриз, Қирғизистонда – Нооруз. У 21 март куни, баҳорги тенгкунликда нишонланади.
БАА
Янги йил Араб Амирликларида икки марта нишонланади: Ислом тақвими (ҳижрий) ва дунёвий тақвим (1 январь) бўйича.
© AP Photo / Kamran JebreiliНовый год в ОАЭ
Новый год в ОАЭ
© AP Photo / Kamran Jebreili
БААда байрам ҳар доим жуда ёрқин нишонланади: дронлар ва мушакбозликлар тақдимоти ташкил қилинади, шунчалик кенг кўламли ва тааъссуротга бойки, аллақачон Гиннесс рекордлари китобига бир неча бор киритилган.
Вьетнам
Тэт - Вьетнам (ой) тақвимига кўра Янги йил. Вьетнамликлар байрамни Пекин ва Ханой ўртасидаги вақт фарқига асосланиб, Хитой билан деярли бир вақтда нишонлашади.
© AP Photo / Chitose SuzukiВьетнамский Лунный Новый год
Вьетнамский Лунный Новый год
© AP Photo / Chitose Suzuki
Вьетнамда Янги йил уч кун нишонланади: оилалар уйда йиғилиб, хушбўй тутатқи тутатишади ва аждодларни хотирлайдилар. Шунингдек, меҳмонга бориш ва пул совға қилиш одат ҳисобланади. Янги йил арчаси ўрнини кичик мевали мандарин дарахти ёки шафтоли гулларидан иборат шохлар эгаллайди.
Эфиопия
Қадрли нарсаларни ҳадя қилиш куни, Энкутаташ ёки Эфиопия Янги йили 11 сентябрь (кабиса йилида – 12 сентябрь) куни, юлиан тақвимига кўра нишонланади. Уйлар сариқ ромашкалар билан безатилади. Байрамнинг энг муҳим анъаналаридан бири олов ёқишдир. Энг катта, 6 метрли эвкалипт дарахтидан ёқиладиган оловни мамлакат пойтахти Аддис-Абебада президентнинг ўзи ёқади.
© AP PhotoНовый год в Эфиопии
Новый год в Эфиопии
© AP Photo
Халқ сайллар ўтказади, одамлар маросим қўшиқлари ва рақслар ижро этади.
Таиланд
Анъанавий Таиланд Янги йили Сонгкран 13-15 апрель кунлари нишонланади. Ҳар бир кун маълум одатларга эга.
Масалан, биринчи куни кексаларга ҳурмат кўрсатиш, совғалар бериш ва ибодатхоналарда қурбонликлар қилиш одат ҳисобланади.
Иккинчи куни ёшлар ота-онасининг оёқ-қўлларини хушбўй сув билан ювадилар, ота-оналар эса фарзандларига ёсмин гулчамбар билан дуо қиладилар. Шу куни бир-бирларига сув сепиш ҳам анъанага айланган, шу боис бу байрам дунё бўйлаб машҳур бўлган.
© AP Photo / Wason WanichakornВедро воды обливается на женщину во время водного фестиваля Сонгкран в честь тайского Нового года в провинции Прачинбури, Таиланд
Ведро воды обливается на женщину во время водного фестиваля Сонгкран в честь тайского Нового года в провинции Прачинбури, Таиланд
© AP Photo / Wason Wanichakorn
5 апрелда эса одамлар ибодатхоналарга боришни, байрам қилишни давом эттиради ва Буддани ёсмин суви билан ювиш тадбирини ўтказади.
Бундан ташқари, Сонгкранда севишганлар бир-бирларига муҳаббатларини изҳор қилишади.
Исроил
Рош ха-Шона – яҳудий (ой-қуёш) тақвимининг еттинчи ойига, яъни сентябрь-октябрь ойларига тўғри келади. Бу йил Рош ха-Шона 2-4 октябрь кунлари нишонланди.
Яҳудий Янги йилида қўчқор шохида садолар чалинади. Яҳудийлар синагогага ташриф буюришади, сув ҳавзалари ёнида тўпланишади ва ибодат қилишади.
© AP Photo / Oded BaliltyEврейский праздник Ту бишват или "Новый год деревьев". сидя со своими раввинами за длинным столом, наполненным всевозможными фруктами
Eврейский праздник Ту бишват или "Новый год деревьев". сидя со своими раввинами за длинным столом, наполненным всевозможными фруктами
© AP Photo / Oded Balilty
Йил муаммо келтирмаслиги учун байрам дастурхонига аччиқ ва нордон таом қўйилмайди. Аксинча, ширинликлар, асал, анор ёки олма билан меҳмон қилинади.