Ўзбекистон нефть ва газ саноатини қандай ривожланирмоқда?
© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПредприятие ООО РН-Пурнефтегаз в Ямало-Ненецком автономном округе
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда нефть ва газ саноатининг ривожланиш динамикасини тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Ўзбекистон 2026 йилгача табиий газни қайта ишлаш ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширади. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда нефть ва газ саноатининг 7 йил давомида ривожланиш динамикасини эълон қилди.
“2022-2026 йилларда табиий газни қайта ишлаш даражасини 8 фоиздан 20 фоизга кўпайтириш, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини $2 млрд гача ошириш режалаштирилган”, — дея қайд этилган хабарда.
Нефть ва газ саноати Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш учун стратегик аҳамиятга эга. Сўнгги 7 йилда иқтисодиётнинг жадал ўсиши, янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши ва мавжудларининг кенгайиши энергияга бўлган талабни кескин оширди.
Шу сабабли, 2017-2023 йилларда мазкур йўналишдаги асосий фаолият ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, мамлакат энергетика балансида муқобил энергия манбаларининг улушини оширишга қаратилди.
“Шу давр мобайнида, аҳолига табиий газ етказиб бериш ҳажми 1,2 млрд м3 га (2017 йилдаги 9,4 млрд. м3 дан 2023 йилда 10,6 млрд м3 га) ошди, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларида табиий газ етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ўсди (26,1 млрд м3 дан 30,8 млрд м3 гача)”, — дейилади хабарда.
Янги магистраль газ қувурлари (сўнгги олти йилда 774,7 км) қурилиши ҳисобига газ узатиш тизимининг ўтказиш қуввати сезиларли даражада кенгайтирилди.
“Бироқ, ресурслар ортиб бораётган ички талабни қондиришга йўналтирилгани сабабли табиий газ экспорти 62 фоиздан кўпроққа камайди. Шунингдек, нефть (2023 йилда $95 млн.) импортининг камайиши, газ ($695 млн) импортининг эса ўсиши кузатилди”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда тармоққа йўналтирилган хорижий инвестициялар $1,2 млрд ташкил этган бўлса, шундан $918 млн хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига тўғри келади. Таҳлил этилаётган даврда соҳанинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2,5 фоиз бўлиб, ўзгаришсиз қолган.