https://sputniknews.uz/20241114/russia-uzbekistan-neft-suniy-intellekt-46616353.html
Россия Ўзбекистонга нефтни қазиб олишда сунъий интеллектдан фойдаланишни таклиф қилди
Россия Ўзбекистонга нефтни қазиб олишда сунъий интеллектдан фойдаланишни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекнефтгаз”да Россиянинг Томск вилояти губернатори ўринбосари бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. 14.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-14T14:05+0500
2024-11-14T14:05+0500
2024-11-14T14:05+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
нефть
сунъий интеллект
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0b/21310820_188:246:3075:1870_1920x0_80_0_0_83cead0a049dfa78baf144d24fd1c1b6.jpg
TOШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Россия Ўзбекистонга нефтни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш мажмуаларида сунъий интеллектдан фойдаланиш таклифини билдирди, дея хабар берди “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати. “Ўзбекнефтгаз” АЖда Россиянинг Томск вилояти губернатори ўринбосари бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, ҳамкорлик доирасида ўзаро тажриба алмашиш, махсус курс ва семинарлар ташкил этиш орқали мутахассислар малакасини ошириш ҳам муҳокама этилди. Томонлар ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олишди. Унда икки томонлама лойиҳалар, таълим ва тадқиқот соҳасидаги ҳамкорлик, инновацион технологияларни жорий этиш учун аниқ қадамлар белгилаб олинади. Томск университетлари компания учун геология, нефть ва газ конларини ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш, хомашёни ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашга тайёр.
https://sputniknews.uz/20241113/toshkent-tomsk-viloyatlar-hamkorlik-46606128.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0b/21310820_276:0:3007:2048_1920x0_80_0_0_ce7bc39636b686303394ba68e5b0f45a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия, нефть, сунъий интеллект
иқтисод, ўзбекистон, россия, нефть, сунъий интеллект
Россия Ўзбекистонга нефтни қазиб олишда сунъий интеллектдан фойдаланишни таклиф қилди
“Ўзбекнефтгаз”да Россиянинг Томск вилояти губернатори ўринбосари бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
TOШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Россия Ўзбекистонга нефтни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш мажмуаларида сунъий интеллектдан фойдаланиш таклифини билдирди, дея хабар берди “Ўзбекнефтгаз”
матбуот хизмати. “Ўзбекнефтгаз” АЖда Россиянинг Томск вилояти губернатори ўринбосари бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
“Томск вилояти делегацияси аъзолари мураккаб қазиб олинадиган нефтни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш мажмуаларида сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича ўз таклифларини билдиришди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳамкорлик доирасида ўзаро тажриба алмашиш, махсус курс ва семинарлар ташкил этиш орқали мутахассислар малакасини ошириш ҳам муҳокама этилди.
Томонлар ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олишди. Унда икки томонлама лойиҳалар, таълим ва тадқиқот соҳасидаги ҳамкорлик, инновацион технологияларни жорий этиш учун аниқ қадамлар белгилаб олинади.
Томск университетлари компания учун геология, нефть ва газ конларини ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш, хомашёни ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашга тайёр.
“Улар қайта тикланиши қийин бўлган нефтни ўрганиш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни таклиф қилишди. Бизда “Палеозой” лойиҳаси доирасида ишланмалар мавжуд. Биз Томск политехника университетининг "Илғор муҳандислик мактаби" форматида ишлашга тайёрмиз, у ерда саноат ишлаб чиқаришида сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича мамлакатнинг биринчи лабораторияси яратилган”, — деб ёзади Томск вилояти губернатори Владимир Мазур ўзининг Telegram-каналида.