Президент Янги Тошкентда кутубхона ва 2 та олийгоҳ мажмуалари қурилиши билан танишди
17:57 28.12.2024 (янгиланди: 18:16 28.12.2024)
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством научно-образовательных учреждений в Новом Ташкенте
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Бу ерда кутубхона фондидаги адабиётларни муносиб сақлаш, саноқдан ўтказиш, хавфсизлигини таъминлаш ва стерилизация қилишга мўлжалланган махсус асбоб-ускуналар ўрнатилади.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида илм ва таълим масканлари қурилиши билан танишди. Улар қурилиши 3 апрель куни бошланганди.
Шулардан бири – Ўзбекистон Миллий кутубхонаси. 4 қаватли мажмуа ўз номига мос миллий дизайнда бўлади. Жами 30 минг квадрат метр майдонда бир пайтнинг ўзида 1 минг 420 нафар китобхонга сифатли хизмат кўрсатилади.
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Бу ерда кутубхона фондидаги адабиётларни муносиб сақлаш, саноқдан ўтказиш, хавфсизлигини таъминлаш ва стерилизация қилишга мўлжалланган махсус асбоб-ускуналар ўрнатилади. Шунингдек, мажмуа кўп функционал бўлади. Ташриф буюрувчилар учун 300 ўринли кафе, галерея, енгил спорт ўйинлари ва бошқа қулайликлар ташкил этилади.
“Мен аввал айтганимдек, бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт бўлса, бири – маънавиятдир. Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади. Билимли ёшлар боболаримизга муносиб кенг фикрли, миллий ғурурли, етук инсонлар бўлади. Шунинг учун янги шаҳримиз қурилишини маърифат масканларидан бошлаяпмиз. Булар юз йилга татигулик маънавият, маърифат, илм ўчоғи бўлиши керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Президент замонавий кутубхонада ходимлар ҳам шунга муносиб бўлиши, илғор ахборот технологиялари ва хизматларни яхши билиши кераклигини таъкидланди. Шу боис Ўзбекистон Миллий университети ва бошқа ўқув юртларида кутубхоначилар тайёрлаш сифатини ошириш вазифаси қўйилди. Мамлакатнинг 14 та шаҳрида кутубхона филиалларини ташкил этиб, ҳудудлардаги аҳолининг ҳам китоб ўқишига қулайлик яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шаҳарда Тошкент давлат педагогика университети ҳамда “Янги Ўзбекистон” университети учун замонавий мажмуалар ҳам бунёд этилмоқда. Президент уларнинг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ҳозирги кунда Тошкент давлат педагогика университетининг еттита факультети тарқоқ жойлашган. Биноларнинг аксарияти эскирган.
Шу боис университет учун қирқ гектарлик майдонда 20 минг талабага мўлжалланган ўқув бинолари қурилади. Шунингдек, 5 минг ўринли ётоқхона, 300 ўринли боғча, 616 ўринли мактаб, 588 ўринли академик лицей, спорт ва маданият саройлари, амфитеатр ва бошқа иншоотларни ўз ичига олади. Бир сўз билан айтганда, юқори рейтингли хорижий олийгоҳлар тажрибаси асосида “боғча – мактаб – университет” яхлитлигидаги инновацион педагогик кластер ташкил этилади.
Мажмуада педагог ва талабалар учун энг замонавий қулайликлар ҳозирланади. Дарслар бир сменага ўтказилиши, дуал таълим йўлга қўйилиши эвазига ўқиш ва амалиёт сифатида ўсиш бўлади.
Университет учун янги мажмуа қурилиши уч босқичда олиб борилади. Дастлаб ўқув бинолари ва ректорат бунёд этилиши кўзда тутилган.
Якунда ўн минг нафар талабани қамраб оладиган бешта факультет, бир вақтнинг ўзида саккиз минг нафар талабага хизмат кўрсатадиган ректорат биноси қад кўтаради. Кутубхона, музей, кўргазма зали, мультимедиа хонаси, спорт мажмуаси, сузиш ҳавзаси ташкил этилади.
Шунингдек, ўқитувчилар учун 286 ўринли турар жой, талабалар учун 2 минг ўринли ётоқхона қурилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари бу мажмуаларнинг келгусидаги аҳамиятига тўхталиб, ўқув жараёнини оқилона ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.