https://sputniknews.uz/20241228/mirziyoev-yangi-toshkent-47370690.html
Мирзиёев Янги Тошкент қурилиши билан танишди
Мирзиёев Янги Тошкент қурилиши билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Бу янги шаҳарга 2023 йил 18 март куни тамал тоши қўйилган эди. Шу муносабат билан ўтган маросимда давлат раҳбари у “яшил шаҳар” бўлишини айтган эди. Бу ҳаво ва сув тозалиги, муқобил энергия манбалари, дарахтзорлар кўплиги каби мақсадларни ўз ичига олади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу ердан бошланади. 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади.
2024-12-28T14:44+0500
2024-12-28T14:44+0500
2024-12-28T14:44+0500
жамият
шавкат мирзиёев
янги тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/1c/47369530_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_5fd8892cb32a886e06b4b689d6d849d7.jpg
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри ҳудудидаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишмоқда, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Бу янги шаҳарга 2023 йил 18 март куни тамал тоши қўйилган эди. Шу муносабат билан ўтган маросимда давлат раҳбари у “яшил шаҳар” бўлишини айтган эди. Бу ҳаво ва сув тозалиги, муқобил энергия манбалари, дарахтзорлар кўплиги каби мақсадларни ўз ичига олади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу ердан бошланади. 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади.Бунинг учун иш ҳозирдан бошланиб, 50 гектар майдонда кўчатхона ташкил этилган. Мирзиёев шу ерда бўлиб, навниҳолларни кўздан кечирди. Бўлажак дарахтзорларнинг ландшафт дизайни, суғориш ва парваришлаш тизими ҳақида маълумот берилди.Ҳозирда кейинчалик кўчириб ўтказиш учун 27 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилган. Шунингдек, иссиқхона, қозонхона, кўчатларни сақлаш ва суғориш тизимлари барпо этилган.Янги шаҳарда тегишли вазирлик ва идоралар ишини ташкил этиш учун вақтинчалик маъмурий бинолар қурилмоқда. Президент улардаги шароитлар билан ҳам танишди.Ҳозирда енгил конструкциялардан 4 та бино ва ёрдамчи иншоотлар барпо этилган. Бунда тўлиқ маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланилган. Офислар “open space” услубида бўлиб, ҳар бирида 250 нафаргача ходим фаолият юритиши мумкин.Таъкидланишича, бу вазирлик ва идоралар ишини босқичма-босқич шу ерда ташкиллаштириш имконини бериб, Тошкентдаги тирбандликни камайтиришга ҳам хизмат қилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/1c/47369530_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ab86e72ea9eda8c97b4bfe47459891ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янги тошкент шаҳар маълумот
янги тошкент шаҳар маълумот
Мирзиёев Янги Тошкент қурилиши билан танишди
Янги шаҳарда тегишли вазирлик ва идоралар ишини ташкил этиш учун вақтинчалик маъмурий бинолар қурилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри ҳудудидаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишмоқда, деб
хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Бу янги шаҳарга 2023 йил 18 март куни тамал тоши қўйилган эди. Шу муносабат билан ўтган маросимда давлат раҳбари у “яшил шаҳар” бўлишини айтган эди. Бу ҳаво ва сув тозалиги, муқобил энергия манбалари, дарахтзорлар кўплиги каби мақсадларни ўз ичига олади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу ердан бошланади. 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади.
Бунинг учун иш ҳозирдан бошланиб, 50 гектар майдонда кўчатхона ташкил этилган. Мирзиёев шу ерда бўлиб, навниҳолларни кўздан кечирди. Бўлажак дарахтзорларнинг ландшафт дизайни, суғориш ва парваришлаш тизими ҳақида маълумот берилди.
Ҳозирда кейинчалик кўчириб ўтказиш учун 27 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилган. Шунингдек, иссиқхона, қозонхона, кўчатларни сақлаш ва суғориш тизимлари барпо этилган.
Янги шаҳарда тегишли вазирлик ва идоралар ишини ташкил этиш учун вақтинчалик маъмурий бинолар қурилмоқда. Президент улардаги шароитлар билан ҳам танишди.
Ҳозирда енгил конструкциялардан 4 та бино ва ёрдамчи иншоотлар барпо этилган. Бунда тўлиқ маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланилган. Офислар “open space” услубида бўлиб, ҳар бирида 250 нафаргача ходим фаолият юритиши мумкин.
Таъкидланишича, бу вазирлик ва идоралар ишини босқичма-босқич шу ерда ташкиллаштириш имконини бериб, Тошкентдаги тирбандликни камайтиришга ҳам хизмат қилади.