https://sputniknews.uz/20241227/oqtovdagi-samolyot-halokati-boyicha-yangi-tafsilotlar-malum-boldi-47361317.html
Оқтовдаги самолёт ҳалокати бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди
Оқтовдаги самолёт ҳалокати бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
AZAL дастлабки ўрганишлардан сўнг самолётга ташқи таъсир бўлганини маълум қилди. 27.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-27T19:11+0500
2024-12-27T19:11+0500
2024-12-27T19:29+0500
россия
озарбайжон
қозоғистон
ҳалокат
самолёт ҳалокати
самолёт
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/1a/47310441_0:66:1281:786_1920x0_80_0_0_0e4070c3bddecb2486a0d09cacf16539.jpg
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Оқтовдаги самолёт ҳалокати бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди. Россия томонининг маълум қилишига кўра, авиаҳалокат содир бўлган куни Грозний аэропорти ҳудудида вазият жуда оғир бўлган. Украина дронлари Грозний ва Владикавказнинг фуқаролик инфратузилмасига террорчилик ҳужумлари уюштираётган бўлган. ️Шу сабабли Грозний аэропорти ҳудудида “ковёр” режими киритилган эди. Бунда барча самолётлар ҳудудни зудлик билан тарк этилиши назарда тутилган. ️Бундан ташқари, Грозний аэропорти ҳудудида қалин тумайн туфайли 500 метр баландликда ҳеч нарса қўринмас эди.О️зарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) самолёти командири самолётни Грознийга қўндиришга икки марта уриниб кўрди, аммо у муваффақиятсиз тугади. Шундан сўнг у Оқтов аэропортига боришга қарор қилди.️Самолёт ҳалокати ҳақида маълум бўлганидан сўнг Россия зудлик билан қозоғистонлик ва озарбайжонлик ҳамкасблари билан тўлиқ ва ҳар томонлама ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) дастлабки ўрганишлардан сўнг самолётга ташқи таъсир бўлганини маълум қилди.AZAL 28 декабрдан бошлаб Россия жанубидаги Сочи, Владикавказ, Грозний, Самара, Волгоград ва яна бир неча шаҳарларга парвозларини вақтинча тўхтатганини маълум қилди.Лекин Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Астрахан, Қозон ва Новосибирскка парвозлар амалга оширишда давом этади.Россия Ташқи ишлар вазирлиги айрим хорижий ОАВларда пайдо бўлган гўёки Россия Қозоғистон ва Озарбайжон ТИВларига ягона позиция ишлаб чиқиш борасида мурожаат қилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.
https://sputniknews.uz/20241225/mirziyoev-oqtov-samolyot-halokat-aliev-putin-hamdardlik-47305940.html
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/1a/47310441_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_73c666f56782b52510efdf65ec690599.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, озарбайжон, қозоғистон, ҳалокат, самолёт ҳалокати, самолёт, дунё янгиликлари, дунёда
россия, озарбайжон, қозоғистон, ҳалокат, самолёт ҳалокати, самолёт, дунё янгиликлари, дунёда
Оқтовдаги самолёт ҳалокати бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди
19:11 27.12.2024 (янгиланди: 19:29 27.12.2024) AZAL дастлабки ўрганишлардан сўнг самолётга ташқи таъсир бўлганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Оқтовдаги самолёт ҳалокати бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди.
Россия томонининг маълум қилишига кўра, авиаҳалокат содир бўлган куни Грозний аэропорти ҳудудида вазият жуда оғир бўлган. Украина дронлари Грозний ва Владикавказнинг фуқаролик инфратузилмасига террорчилик ҳужумлари уюштираётган бўлган.
️Шу сабабли Грозний аэропорти ҳудудида “ковёр” режими киритилган эди. Бунда барча самолётлар ҳудудни зудлик билан тарк этилиши назарда тутилган. ️Бундан ташқари, Грозний аэропорти ҳудудида қалин тумайн туфайли 500 метр баландликда ҳеч нарса қўринмас эди.
О️зарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) самолёти командири самолётни Грознийга қўндиришга икки марта уриниб кўрди, аммо у муваффақиятсиз тугади. Шундан сўнг у Оқтов аэропортига боришга қарор қилди.
️Самолёт ҳалокати ҳақида маълум бўлганидан сўнг Россия зудлик билан қозоғистонлик ва озарбайжонлик ҳамкасблари билан тўлиқ ва ҳар томонлама ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.
Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) дастлабки ўрганишлардан сўнг самолётга ташқи таъсир бўлганини маълум қилди.
AZAL 28 декабрдан бошлаб Россия жанубидаги Сочи, Владикавказ, Грозний, Самара, Волгоград ва яна бир неча шаҳарларга парвозларини вақтинча тўхтатганини маълум қилди.
Лекин Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Астрахан, Қозон ва Новосибирскка парвозлар амалга оширишда давом этади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги айрим хорижий ОАВларда пайдо бўлган гўёки Россия Қозоғистон ва Озарбайжон ТИВларига ягона позиция ишлаб чиқиш борасида мурожаат қилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.