https://sputniknews.uz/20241225/yangi-toshkent-sankt-peterburg-mavze-mutaxassislar-47289266.html
Янги Тошкентда қуриладиган “Санкт-Петербург” мавзесига энг яхши мутахассислар жалб этилади
Янги Тошкентда қуриладиган “Санкт-Петербург” мавзесига энг яхши мутахассислар жалб этилади
Sputnik Ўзбекистон
Янги Тошкентда энг яхши мутахассисларни жалб қилган ҳолда “Санкт-Петербург стандарти бўйича” мавзе қурилилади.
2024-12-25T09:10+0500
2024-12-25T09:10+0500
2024-12-25T10:46+0500
жамият
ўзбекистон
россия
шавкат мирзиёев
янги тошкент
санкт-петербург
қурилиш
губернатор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/19/47287409_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_bd409b504180f4b84328af7713f7129f.jpg
TOШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Янги Тошкентда энг яхши мутахассисларни жалб қилган ҳолда “Санкт-Петербург стандарти бўйича” мавзе қурилилади. Бу ҳақда Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда маълум қилди, дея хабар берди губернатор матбуот хизмати. Беглов Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга келган Мирзиёевни кутиб олди. Санкт-Петербург губернатори, шунингдек, шаҳар ишбилармон доиралари Ўзбекистон билан икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон пойтахтининг Янги Тошкент туманида Санкт-Петербург мавзесини қуриш бўйича меморандум имзоланган эди. Янги Тошкентнинг биринчи турар жой ва инфратузилма объектлари қурилиши 2024 йилнинг апрель ойида бошланган. Қурилиш 2045 йилгача якунланиши кутилмоқда.Ўзбекистон етакчиси Санкт-Петербург шаҳрига ташриф доирасида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ҳамда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/19/47287409_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_eb320df39f958ba6ac59f802153fb49d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
александр беглов санкт-петербург янги тошкент мавзе шавкат мирзиёев
александр беглов санкт-петербург янги тошкент мавзе шавкат мирзиёев
Янги Тошкентда қуриладиган “Санкт-Петербург” мавзесига энг яхши мутахассислар жалб этилади
09:10 25.12.2024 (янгиланди: 10:46 25.12.2024) Александр Беглов: Лойиҳа устида Санкт-Петербургнинг шаҳарсозлик соҳасидаги энг яхши мутахассислари ишламоқда.
TOШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Янги Тошкентда энг яхши мутахассисларни жалб қилган ҳолда “Санкт-Петербург стандарти бўйича” мавзе қурилилади. Бу ҳақда Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда маълум қилди, дея хабар берди губернатор матбуот хизмати.
Беглов Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга келган Мирзиёевни кутиб олди.
“Шаҳримиз шарафига кўчага ном бериш ташаббуси сизга тегишли. Сиз бу ҳақда Россия президенти билан учрашувларингиздан бирида айтгандингиз. Кейинчалик бу ғоя бутун бир мавзега айлантирилди. Барча Санкт-Петербург аҳолиси номидан раҳмат. Бу биз учун жуда шарафли ва масъулиятли. Лойиҳа устида Санкт-Петербургнинг шаҳарсозлик соҳасидаги энг яхши мутахассислари ишламоқда. Мавзе қурилишига шаҳардаги етакчи қурилиш ташкилотларини жалб этишни режалаштирганмиз. Биз уни Санкт-Петербург стандартига мувофиқ қурамиз. Ишончим комилки, у Тошкентдаги энг гўзал жойлардан бири ва аҳоли учун жуда қулай бўлади”, — деди Беглов.
Санкт-Петербург губернатори, шунингдек, шаҳар ишбилармон доиралари Ўзбекистон билан икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон пойтахтининг Янги Тошкент туманида Санкт-Петербург мавзесини қуриш бўйича меморандум имзоланган эди. Янги Тошкентнинг биринчи турар жой ва инфратузилма объектлари қурилиши 2024 йилнинг апрель ойида бошланган. Қурилиш 2045 йилгача
якунланиши кутилмоқда.Ўзбекистон етакчиси Санкт-Петербург шаҳрига ташриф доирасида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ҳамда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида
иштирок этади.