https://sputniknews.uz/20241225/ozbekiston-toshkent-mdh-2024-yoshlar-poytaxt-xalqaro-loyiha-47304772.html
Ўзбекистонда “Тошкент – МДҲ 2024 ёшлар пойтахти” халқаро лойиҳаси якунланди
Ўзбекистонда “Тошкент – МДҲ 2024 ёшлар пойтахти” халқаро лойиҳаси якунланди
Sputnik Ўзбекистон
Лебедев:Тошкент ҳаётнинг турли жабҳаларида эришаётган ютуқлари билан Ҳамдўстлик ёшларини руҳлантирмоқда. 25.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-25T18:00+0500
2024-12-25T18:00+0500
2024-12-25T18:00+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
мдҳ
сергей лебедев
ёшлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/01/37454522_0:218:3071:1945_1920x0_80_0_0_9d2e40be261f280ad070e6cf1d104229.jpg
TOШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистонда “Тошкент – МДҲ 2024 ёшлар пойтахти” халқаро лойиҳаси якунланди, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати. МДҲ бош котиби Сергей Лебедев лойиҳанинг ёпилиш маросими ташкилотчилари ва иштирокчиларига табрик йўллади. Унда МДҲнинг биринчи Ёшлар пойтахти бўлган Тошкент шаҳри бу юксак мақомни муносиб тасдиқлагани айтилади. Лойиҳа доирасида ташкил этилган тадбирлар дастури бой ва қизиқарли бўлди. Лебедев Ўзбекистон пойтахти Ёшлар масалалари бўйича кенгаш йиғилиши ўтказиладиган жойга айланганини, унда Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида ушбу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қатор қарорлар қабул қилинганини эслатди. Шаҳарда МДҲга аъзо давлатларнинг ёшлар жамоат ташкилотлари ва кўнгиллиларининг форумлари бўлиб ўтди. Жаҳон ёшлар фестивали доирасида илмий-амалий конференция, ёш дипломатлар саммити, бизнес-марафон ва бошқа қатор ёшлар тадбирлари Тошкентнинг меҳмондўстлик, инновациялар ва халқаро ҳамкорлик маркази эканлигини яна бир бор намоён этди. Шунингдек, Тошкент ўзининг бунёдкорлик анъаналарини сақлаб қолишга, Ҳамдўстлик маконида гуманитар шерикликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
https://sputniknews.uz/20240415/toshkent-yangi-maqom-marosim-yoshlar-43438619.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/01/37454522_165:0:2896:2048_1920x0_80_0_0_44d04768d080519d4e5473df43d9f165.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тошкент, мдҳ, сергей лебедев, ёшлар
жамият, ўзбекистон, тошкент, мдҳ, сергей лебедев, ёшлар
Ўзбекистонда “Тошкент – МДҲ 2024 ёшлар пойтахти” халқаро лойиҳаси якунланди
Лебедев:Тошкент ҳаётнинг турли жабҳаларида эришаётган ютуқлари билан Ҳамдўстлик ёшларини руҳлантирмоқда.
TOШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистонда “Тошкент – МДҲ 2024 ёшлар пойтахти” халқаро лойиҳаси якунланди, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.
МДҲ бош котиби Сергей Лебедев лойиҳанинг ёпилиш маросими ташкилотчилари ва иштирокчиларига табрик йўллади. Унда МДҲнинг биринчи Ёшлар пойтахти бўлган Тошкент шаҳри бу юксак мақомни муносиб тасдиқлагани айтилади.
Лойиҳа доирасида ташкил этилган тадбирлар дастури бой ва қизиқарли бўлди. Лебедев Ўзбекистон пойтахти Ёшлар масалалари бўйича кенгаш йиғилиши ўтказиладиган жойга айланганини, унда Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида ушбу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қатор қарорлар қабул қилинганини эслатди.
Шаҳарда МДҲга аъзо давлатларнинг ёшлар жамоат ташкилотлари ва кўнгиллиларининг форумлари бўлиб ўтди.
Жаҳон ёшлар фестивали доирасида илмий-амалий конференция, ёш дипломатлар саммити, бизнес-марафон ва бошқа қатор ёшлар тадбирлари Тошкентнинг меҳмондўстлик, инновациялар ва халқаро ҳамкорлик маркази эканлигини яна бир бор намоён этди.
“Тошкент ҳаётнинг турли жабҳаларида эришаётган ютуқлари билан Ҳамдўстлик ёшларини руҳлантирмоқда. Бу ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топишига давлат томонидан кўрсатилаётган эътибор ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин мисолидир. “МДҲ ёшлар пойтахти” халқаро лойиҳасининг Тошкентда амалга оширилиши бошқа шаҳарлар учун ҳам юксак марра ўрнатди ва ёшларнинг халқаро ҳамкорлигида қимматли тажрибага айланади, – деди Ҳамдўстлик бош котиби.
Шунингдек, Тошкент ўзининг бунёдкорлик анъаналарини сақлаб қолишга, Ҳамдўстлик маконида гуманитар шерикликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишига ишонч билдирди.