https://sputniknews.uz/20240415/toshkent-yangi-maqom-marosim-yoshlar-43438619.html
Тошкентга янги мақом бериш маросими қандай ўтди?
Тошкентга янги мақом бериш маросими қандай ўтди?
Sputnik Ўзбекистон
Шаҳар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг ёшлар пойтахтига айланди. Бу ҳақдаги қарор ўтган йили Сочида МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қабул қилинган эди.
2024-04-15T21:26+0500
2024-04-15T21:26+0500
2024-04-15T21:26+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
ёшлар
мдҳ
видео
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/0f/43441255_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_dd0e807a9d63910e05190522e32af5f9.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида “МДҲ ёшлар пойтахти” халқаро лойиҳаси бошланди. Тантанали маросимда Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қўрғизистон ва Тожикистон делегациялари раҳбарлари иштирок этди.Тошкент МДҲнинг биринчи ёшлар пойтахти бўлиши тўғрисида қарор 2023 йил 8 июнь куни Сочида мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг "МДҲнинг ёшлар пойтахти" халқаро лойиҳасини амалга ошириш бўйича йиғилишида қабул қилинган.Муҳим воқеа муносабати билан Ёшлар ижод саройида махсус монумент очилди.Маросим иштирокчиларига МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев ҳам мурожаат йўллади. У ўз сўзида кўпмиллатли Тошкент Ҳамдўстлик шаҳарлари ичида биринчи бўлиб МДҲ Ёшлар пойтахти деган юксак мақомини олганини алоҳида таъкидлади.Пойтахт ҳокимлигига Тошкент шаҳрига янги мақом берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани МДҲга аъзо давлатлар Ёшлар масалалари бўйича кенгаши котибияти раҳбари ўринбосари Татьяна Ковалева топширди.2025 йилда Озарбайжоннинг Қабала шаҳри янги ёшлар пойтахтига айланади, 2026 йилда эса бу мақом Арманистоннинг Капан шаҳрига ўтади.
https://sputniknews.uz/20240415/toshkent-mdh-yoshlar-poytaxti-43432481.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/0f/43441255_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_c1dcf3ebd75e524d80a321321223bcb3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ёшлар пойтахти
мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ёшлар пойтахти
Тошкентга янги мақом бериш маросими қандай ўтди?
Эксклюзив
Шаҳар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг ёшлар пойтахтига айланди. Бу ҳақдаги қарор ўтган йили Сочида МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қабул қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида “МДҲ ёшлар пойтахти” халқаро лойиҳаси бошланди. Тантанали маросимда Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қўрғизистон ва Тожикистон делегациялари раҳбарлари иштирок этди.
Тошкент МДҲнинг биринчи ёшлар пойтахти бўлиши тўғрисида қарор 2023 йил 8 июнь куни Сочида мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг "МДҲнинг ёшлар пойтахти" халқаро лойиҳасини амалга ошириш бўйича йиғилишида қабул қилинган.
Муҳим воқеа муносабати билан Ёшлар ижод саройида махсус монумент очилди.
“Қувонарлиси, улар бундан 5 йил аввал “Ёшлар пойтахти” ғоясини илгари сурган эди. Бугун эса Тошкентда биз МДҲнинг биринчи ёшлар пойтахти ишини ифодаловчи монументни очмоқдамиз. Бу қуёшли Тошкентда бўлаётганидан жуда хурсандмиз”, — деди Россия Федерацияси Ёшлар ишлари бўйича Федерал агентлиги раҳбари ўринбосари Денис Аширов.
Маросим иштирокчиларига МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев ҳам мурожаат йўллади. У ўз сўзида кўпмиллатли Тошкент Ҳамдўстлик шаҳарлари ичида биринчи бўлиб МДҲ Ёшлар пойтахти деган юксак мақомини олганини алоҳида таъкидлади.
“Бугун биз имкониятлар ва янги уфқлар эшикларини очмоқдамиз. Бу лойиҳа илҳом, алмашинув ва ҳамкорлик майдонига айлансин”, — дея қўшимча қилди Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова.
Пойтахт ҳокимлигига Тошкент шаҳрига янги мақом берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани МДҲга аъзо давлатлар Ёшлар масалалари бўйича кенгаши котибияти раҳбари ўринбосари Татьяна Ковалева топширди.
2025 йилда Озарбайжоннинг Қабала шаҳри янги ёшлар пойтахтига айланади, 2026 йилда эса бу мақом Арманистоннинг Капан шаҳрига ўтади.