https://sputniknews.uz/20241221/kurashni-rivojlantirish-va-ommalashtirish-47228519.html
Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш янги босқичга олиб чиқилади — президент қарори
Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш янги босқичга олиб чиқилади — президент қарори
Sputnik Ўзбекистон
Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш янги босқичга олиб чиқилади. “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2024-12-21T10:36+0500
2024-12-21T10:36+0500
2024-12-21T10:39+0500
спорт
ўзбекистон
кураш
ika халқаро кураш ассоциацияси
президент қарори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/96/43/964381_0:0:1501:844_1920x0_80_0_0_22eeb9ee567f41d78a7d034346b44344.jpg
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш янги босқичга олиб чиқилади. “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.Қарорга кўра, Халқаро кураш институтининг кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолияти янада кенгайтирилади ҳамда унга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:Хориждаги дипломатик ваколатхоналар зиммасига Кураш халқаро ассоциацияси ва Халқаро кураш институтининг курашни халқаро миқёсда ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолиятига кўмаклашиш вазифаси юкланди.Маҳаллий йирик тадбиркорларни Кураш халқаро ассоциациясига расмий ҳомий сифатида жалб қилиб бориш йўлга қўйилади.
https://sputniknews.uz/20240825/erkin-kurash-ulugbek-rashidov-jahon-chempionat-oltin-45363233.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/96/43/964381_114:0:1241:845_1920x0_80_0_0_b7a30f75484bf51df3962f44f9bd81d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кураш президент қарори
Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш янги босқичга олиб чиқилади — президент қарори
10:36 21.12.2024 (янгиланди: 10:39 21.12.2024) Халқаро кураш институтининг кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолияти кенгайтирилади.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш янги босқичга олиб чиқилади. “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори
қабул қилинди. Қарорга кўра, Халқаро кураш институтининг кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолияти янада кенгайтирилади ҳамда унга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:
кураш бўйича халқаро даражадаги малакали тренерлар ва ҳакамларни тайёрлашни йўлга қўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш тизимини жорий этиш;
кураш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириб бориш, шунингдек, зарур ўқув-услубий ва илмий-амалий қўлланмаларни ишлаб чиқишни ташкил қилиш;
курашнинг янги йўналишларини жорий қилишда иштирок этиш, уларни оммалаштириш чораларини кўриш;
кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилишни йўлга қўйиш;
курашни оммалаштириш, ривожлантириш ва дунёга танитиш ҳамда ушбу миллий спорт турини умумжаҳон миқёсидаги спорт турига айлантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириб бориш.
Хориждаги дипломатик ваколатхоналар зиммасига Кураш халқаро ассоциацияси ва Халқаро кураш институтининг курашни халқаро миқёсда ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолиятига кўмаклашиш вазифаси юкланди.
Маҳаллий йирик тадбиркорларни Кураш халқаро ассоциациясига расмий ҳомий сифатида жалб қилиб бориш йўлга қўйилади.