Ўзбекистонда 2025 йилда 43 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш кутилмоқда

© Sputnik / Светлана ШевченкоКупюры Доллар США.
Купюры Доллар США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2024
Oбуна бўлиш
Йиғилишда инвестициялар, саноат ва савдо вазири 2025 йилги режалар тўғрисида ахборот берди.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистонда келгуси йил 43 миллиард долларлик инвестицияларни ўзлаштириш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни инвестиция бўйича 2024 йилдаги натижалар сарҳисоби ва келгуси йилги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев провел совещание по итогам работы в сфере инвестиций в 2024 году и задачам на следующий год
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по итогам работы в сфере инвестиций в 2024 году и задачам на следующий год - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2024
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по итогам работы в сфере инвестиций в 2024 году и задачам на следующий год
Таъкидланишича, бу йил иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажми 1,3 баравар кўпайиб, 36 миллиард доллардан ошди. Буларнинг ҳисобига йил бошидан буён қўшимча 70 триллион сўмлик қиймат берадиган 560 та йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилди. Келаси йилдан экспортни яна 1 миллиард долларга ошириш имконияти пайдо бўлди.
Йиғилишда инвестициялар, саноат ва савдо вазири 2025 йилги режалар тўғрисида ахборот берди. Келгуси йил 43 миллиард долларлик инвестицияларни ўзлаштириш кўзда тутилмоқда. Бу орқали 300 дан ортиқ йирик лойиҳа бажарилиши, импорт ўрнини босувчи 662 та янги маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев провел совещание по итогам работы в сфере инвестиций в 2024 году и задачам на следующий год
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по итогам работы в сфере инвестиций в 2024 году и задачам на следующий год - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2024
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по итогам работы в сфере инвестиций в 2024 году и задачам на следующий год
Давлат раҳбари бунинг учун хорижий инвесторлар билан манзилли ишлаб, янада қулайликлар яратиш, эришилган барча келишувларни юқори даражада амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, бугунги кунда 1 минг 890 та лойиҳа бўйича иш кетмоқда. Уларнинг ижросини жадаллаштириш учун масъуллар белгиланди.
Йиғилишда ташқи савдо масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Ҳозирги шароитда ички имкониятларни тўлиқ сафарбар қилиб, иқтисодий тараққиёт суръатларини ошириш зарурлиги таъкидланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев провел совещание по итогам работы в сфере инвестиций в 2024 году и задачам на следующий год
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по итогам работы в сфере инвестиций в 2024 году и задачам на следующий год - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2024
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по итогам работы в сфере инвестиций в 2024 году и задачам на следующий год
Мутасаддиларга режалар ижросини доимий таҳлил қилиб, ишни жойларда сифатли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Деловое сотрудничество. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2024
Ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонга 8,6 млрд доллар инвестиция келиши кутилмоқда
Янгиликлар лентаси
0