https://sputniknews.uz/20241128/ozbekiston-86-mlrd-dollar-investitsiya-46840303.html
Ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонга 8,6 млрд доллар инвестиция келиши кутилмоқда
Ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонга 8,6 млрд доллар инвестиция келиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган 10 ойда мамлакатга 26 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция киритилган. 28.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-28T09:34+0500
2024-11-28T09:34+0500
2024-11-28T09:34+0500
иқтисод
ўзбекистон
инвестиция
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1d/42710906_0:226:2835:1821_1920x0_80_0_0_caeca377867fba4bde83aa463ef6043f.jpg
TOШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонга 8,6 млрд доллар инвестиция келиши кутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳолати ва келгуси йилги режалар муҳокамаси бўйича йиғилишда маълум қилинди. Ўтган 10 ойда мамлакатга 26 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция киритилган. Бу – ўтган йилга нисбатан 1,7 баробар кўп. Шундан қарийб 24 миллиард доллари тўғридан тўғри сармоялардир. Киритилган инвестициялар ҳисобига 6 минг 300 та корхона ишга тушган, улар 30 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратган, экспорт 305 миллион долларга ошган. Энг муҳими, буларнинг натижасида 163 мингта юқори даромадли иш ўрни очилган. Айтилишича, 8 та туман ва шаҳарда инвестиция кўрсаткичлари паст бўлган. Айрим тармоқларда ўтган йилга нисбатан камайган. Халқаро молия институтлари билан амалга оширилаётган баъзи лойиҳалар суст бормоқда. Хусусан, 17 та лойиҳада лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер жараёнлари кечиккан. Президент ҳудудларнинг инвестициявий фаоллигини янада ошириш, бу борадаги ёндашувларни тубдан ўзгартириш шартлигини кўрсатиб ўтди. Инвестицияларнинг нафақат ҳажмини, балки сифатини ҳам ошириш зарурлиги айтилди. Яъни, жалб қилинган ҳар бир доллар саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши лозим. Йиғилишда халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатлардан маблағ жалб этиш ҳажмлари ва йўналишларини яна бир бор кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1d/42710906_53:0:2782:2047_1920x0_80_0_0_6b946b929d2e9195f306b99ecb52db1d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, инвестиция, шавкат мирзиёев
иқтисод, ўзбекистон, инвестиция, шавкат мирзиёев
Ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонга 8,6 млрд доллар инвестиция келиши кутилмоқда
Ўтган 10 ойда мамлакатга 26 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция киритилган.
TOШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонга 8,6 млрд доллар инвестиция келиши кутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳолати ва келгуси йилги режалар муҳокамаси бўйича йиғилишда
маълум қилинди. Ўтган 10 ойда мамлакатга 26 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция киритилган. Бу – ўтган йилга нисбатан 1,7 баробар кўп. Шундан қарийб 24 миллиард доллари тўғридан тўғри сармоялардир.
Киритилган инвестициялар ҳисобига 6 минг 300 та корхона ишга тушган, улар 30 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратган, экспорт 305 миллион долларга ошган. Энг муҳими, буларнинг натижасида 163 мингта юқори даромадли иш ўрни очилган.
“Ноябрь-декабрь ойларида яна 8,6 миллиард доллар инвестиция келиши кутилмоқда”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, 8 та туман ва шаҳарда инвестиция кўрсаткичлари паст бўлган. Айрим тармоқларда ўтган йилга нисбатан камайган. Халқаро молия институтлари билан амалга оширилаётган баъзи лойиҳалар суст бормоқда. Хусусан, 17 та лойиҳада лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер жараёнлари кечиккан.
Президент ҳудудларнинг инвестициявий фаоллигини янада ошириш, бу борадаги ёндашувларни тубдан ўзгартириш шартлигини кўрсатиб ўтди.
Инвестицияларнинг нафақат ҳажмини, балки сифатини ҳам ошириш зарурлиги айтилди. Яъни, жалб қилинган ҳар бир доллар саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши лозим.
Йиғилишда халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатлардан маблағ жалб этиш ҳажмлари ва йўналишларини яна бир бор кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.