Москвадаги портлашда генерал-лейтенант Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоНачальник российских войск РХБЗ ВС РФ Игорь Кириллов
Начальник российских войск РХБЗ ВС РФ Игорь Кириллов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2024
Oбуна бўлиш
Кириллов ва унинг ёрдамчиси самокатга ўрнатилган портловчи қурилма ишга туширилиши натижасида вафотэтди.
TOШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Россия Қуролли кучларининг радиациявий, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов Москва жануби-шарқидаги портлашда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича Давлат тергов бошқармаси хабар берди.

“Москванинг Рязань хиёбонидаги турар жой биноси киравериши ёнида турган самокатга ўрнатилган портловчи қурилма ишга туширилди. Ҳодиса оқибатида Кириллов ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлди”, — дейилади бошқарма хабарида.

Қайд этилишича, портлаш 17 декабрь куни Москва вақти билан тахминан 6:12 да содир бўлган. Бомба кучи тахминан 200 грамм тротилга тенг. Портлаш биринчи қаватдан учинчи қаватгача ойнага зарар етказди, шунингдек, қарама-қарши уйдаги ойнага ҳам таъсир қилди.
Ҳозирда икки ҳарбий хизматчининг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Воқеа жойида терговчилар, криминологлар ва тезкор хизматлар ишламоқда, ҳовли ўраб олинган.

"Игорь Кириллов кўп йиллар давомида англосаксларнинг жиноятларини мунтазам равишда, фактлар билан фош қилди: НАТОнинг Сурияда кимёвий қурол билан провокациялари, Британиянинг Солсбери ва Эймсберидаги тақиқланган кимёвий моддаларни манипуляцияси ва провокациялари, Украинадаги Америка биологик лабораторияларининг ҳалокатли фаолияти ва бошқалар", — деб ёзади Россия ТИВ вакили Мария Захарова ўзининг Telegram-каналида.

Игорь Кириллов Кострома шаҳрида туғилган, Кострома олий ҳарбий қўмондонлик кимёвий мудофаа мактабини тамомлаган. У генерал-лейтенант ҳарбий унвонига эга бўлиб, Меҳнат Қаҳрамони олтин юлдузи билан тақдирланган. Кириллов 54 ёшда эди.
Янгиликлар лентаси
0