https://sputniknews.uz/20241217/mishustin-rossiya-mdh-eoii-hamkorlik-47144921.html
Мишустин: Россия учун МДҲ ва ЕОИИ билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳим
Мишустин: Россия учун МДҲ ва ЕОИИ билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳим
Sputnik Ўзбекистон
Михаил Мишустин: Россия учун энг яқин қўшнилар билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. 17.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-17T17:01+0500
2024-12-17T17:01+0500
2024-12-17T17:01+0500
еоии
мдҳ
ҳамкорлик
михаил мишустин
россия
улуғ ватан уруши
ўзбекистон ва еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/09/41472121_0:0:3260:1833_1920x0_80_0_0_e406bf823ba860fec67b99d2a21bcd07.jpg
TOШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. МДҲ ва ЕОИИ ўз самарадорлиги ва долзарблигини исботлади, Россия учун энг яқин қўшнилар билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин бош вазир ўринбосарлари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати. Учрашувда Мишустин МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлислари якунларини сарҳисоб қилди. МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Россиянинг Ҳамдўстликдаги раислиги якунлари сарҳисоб қилинди. Гуманитар кун тартиби, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транспорт комплексини рақамли трансформация қилиш, фуқаролик кемасозликни ривожлантириш ва тегишли бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди. ЕОИИ доирасида товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш бўйича ишлар давом этмоқда, дея қўшимча қилди Россия бош вазири. Интеграция салоҳиятини тўлиқ ишга солиш бўйича қатор қарорлар қабул қилинди, улардан бири бешта давлат бизнесига қўшма ҳамкорлик лойиҳалари доирасида ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/09/41472121_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_02f09f48f0c428b6cf8893f0c41c0567.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, мдҳ, ҳамкорлик, михаил мишустин, россия, улуғ ватан уруши
еоии, мдҳ, ҳамкорлик, михаил мишустин, россия, улуғ ватан уруши
Мишустин: Россия учун МДҲ ва ЕОИИ билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳим
Михаил Мишустин: Россия учун энг яқин қўшнилар билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
TOШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. МДҲ ва ЕОИИ ўз самарадорлиги ва долзарблигини исботлади, Россия учун энг яқин қўшнилар билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин бош вазир ўринбосарлари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси
матбуот хизмати. Учрашувда Мишустин МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлислари якунларини сарҳисоб қилди.
“Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўзининг самарали ва долзарблигини исботлади. Улар минтақамиздаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг асосий платформаларидир. Албатта, барчамиз энг яқин қўшниларимиз билан амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга кўмаклашишимиз ва, албатта, фаолиятимиз кўламини кенгайтиришимиз керак. Бу барча иштирокчиларнинг манфаатларига жавоб беради”, — деди Мишустин.
МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Россиянинг Ҳамдўстликдаги раислиги якунлари сарҳисоб қилинди. Гуманитар кун тартиби, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транспорт комплексини рақамли трансформация қилиш, фуқаролик кемасозликни ривожлантириш ва тегишли бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
“2025 йил МДҲда Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги – Нацизмга қарши курашда тинчлик ва бирдамлик йили, деб эълон қилинди. Бу гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги устувор тадбирлар режасини ҳисобга олади”, — деди Мишустин.
ЕОИИ доирасида товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш бўйича ишлар давом этмоқда, дея қўшимча қилди Россия бош вазири. Интеграция салоҳиятини тўлиқ ишга солиш бўйича қатор қарорлар қабул қилинди, улардан бири бешта давлат бизнесига қўшма ҳамкорлик лойиҳалари доирасида ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ.