https://sputniknews.uz/20241216/tomsk-ozbekiston-tikuvchi-ish-47116485.html
Россия ҳудуди Ўзбекистондан тажрибали тикувчиларни ишга жалб қилмоқчи
Россия ҳудуди Ўзбекистондан тажрибали тикувчиларни ишга жалб қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
"Чирчиқ" саноат парки ва Сирдарё вилоятидаги саноат парки вакиллари Томск шаҳрига бориши режалаштирилмоқда.
2024-12-16T15:17+0500
2024-12-16T15:17+0500
2024-12-16T15:17+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
тикувчилик
янги иш ўринлари
элчихона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0d/47080461_0:105:2000:1230_1920x0_80_0_0_ac27f46133b24b0c5a2e63307703a943.jpg
TOШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Россиянинг Томск вилояти тикувчилик ва тўқимачилик корхоналарига Ўзбекистондан тажрибали тикувчиларни ишга жалб қилмоқчи. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Томск вилояти губернатори ўринбосари Василий Потёмкин билан музокара ўтказди. Россия вакили Ўзбекистон Томск вилоятининг савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий соҳаларидаги асосий шерикларидан бири эканлигини таъкидлади. Мулоқотда вилоятдаги турли корхоналарга Ўзбекистондан мутахассисларни ишга жалб қилиш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди. Унинг қўшимча қилишича, ҳудуддаги тикувчилик ва тўқимачилик корхоналарига Ўзбекистондан тажрибали тикувчиларни жалб қилиш зарурати бор. Айтилишича, ҳар чоракда Томск вилояти раҳбарияти билан савдо-иқтисодий ва меҳнат миграцияси бўйича биргаликдаги ишларнинг бориши юзасидан учрашув ўтказиш муҳим.
https://sputniknews.uz/20241113/tomsk-gubernator-ozbekiston-tashrif-matbuot-anjuman-46600982.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0d/47080461_111:0:1890:1334_1920x0_80_0_0_e6a3db578c278ded1b2d0b5ab57171c4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
"чирчиқ" саноат парки сирдарё вилоятидаги саноат парки ўзбекистоннинг новосибирск шаҳридаги бош консули аслам акбаров томск вилояти губернатори ўринбосари василий потемкин
"чирчиқ" саноат парки сирдарё вилоятидаги саноат парки ўзбекистоннинг новосибирск шаҳридаги бош консули аслам акбаров томск вилояти губернатори ўринбосари василий потемкин
Россия ҳудуди Ўзбекистондан тажрибали тикувчиларни ишга жалб қилмоқчи
"Чирчиқ" саноат парки ва Сирдарё вилоятидаги саноат парки вакиллари Томск шаҳрига бориши режалаштирилмоқда.
TOШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Россиянинг Томск вилояти тикувчилик ва тўқимачилик корхоналарига Ўзбекистондан тажрибали тикувчиларни ишга жалб қилмоқчи. Бу ҳақда "Дунё" АА
хабар берди. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Томск вилояти губернатори ўринбосари Василий Потёмкин билан музокара ўтказди.
Россия вакили Ўзбекистон Томск вилоятининг савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий соҳаларидаги асосий шерикларидан бири эканлигини таъкидлади.
Мулоқотда вилоятдаги турли корхоналарга Ўзбекистондан мутахассисларни ишга жалб қилиш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.
"Ўзбекистон вакиллари нафақат ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига, балки икки давлат ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик жараёнига ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда", — деди Потёмкин.
Унинг қўшимча қилишича, ҳудуддаги тикувчилик ва тўқимачилик корхоналарига Ўзбекистондан тажрибали тикувчиларни жалб қилиш зарурати бор.
“Тажриба алмашиш ва истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилиш мақсадида "Чирчиқ" саноат парки ва Сирдарё вилоятидаги саноат парки вакилларининг Томск шаҳрига ишчи сафарини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Айтилишича, ҳар чоракда Томск вилояти раҳбарияти билан савдо-иқтисодий ва меҳнат миграцияси бўйича биргаликдаги ишларнинг бориши юзасидан учрашув ўтказиш муҳим.