https://sputniknews.uz/20241214/ozbekistonning-yangi-elchisi-turkmaniston-prezidenti-47098369.html
Ўзбекистоннинг янги элчиси Туркманистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг янги элчиси Туркманистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
2024-12-14T13:21+0500
2024-12-14T13:21+0500
2024-12-14T13:21+0500
сиёсат
ўзбекистон
туркманистон
элчи
сердар бердимуҳамедов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1d/46870222_0:0:812:457_1920x0_80_0_0_fab2e65c16fc94b4aa66dbe5a4f7d633.jpg
TOШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. Дипломат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга самимий саломларини етказди. У Ўзбекистон раҳбарининг мустақил бетараф Туркманистон билан анъанавий дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратаётганини таъкидлади. Учрашувда давлатлараро мулоқотнинг барча миқёсда барқарор ва самарали ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, энергетика, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик муттасил жадаллашаётгани урғуланди. Эслатиб ўтамиз, Равшанбек Алимов шу йил 29 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси сифатида Туркманистон пойтахтига ташриф буюрди. У 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1d/46870222_0:0:812:609_1920x0_80_0_0_29a55036dd724b923c7589afcdc2ef40.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон янги элчи туркманистон президенти
ўзбекистон янги элчи туркманистон президенти
Ўзбекистоннинг янги элчиси Туркманистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Туркманистон президенти Равшанбек Алимовни масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади.
TOШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга ишонч ёрлиқларини топширди, деб
хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Дипломат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга самимий саломларини етказди. У Ўзбекистон раҳбарининг мустақил бетараф Туркманистон билан анъанавий дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратаётганини таъкидлади.
Туркманистон президенти самимий сўзлар учун миннатдорлик билдириб, Равшанбек Алимовни масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва Ўзбекистон олий раҳбариятига эзгу тилакларини етказишни сўради. Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги дўстона ва яхши қўшничилик алоқалари узоқ муддатли ҳамда стратегик хусусиятга эга эканлиги таъкидланди.
Учрашувда давлатлараро мулоқотнинг барча миқёсда барқарор ва самарали ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, энергетика, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик муттасил жадаллашаётгани урғуланди.
Эслатиб ўтамиз, Равшанбек Алимов шу йил 29 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси сифатида Туркманистон пойтахтига ташриф буюрди. У 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.