Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди

© ИА "Дунё"Новый посол Узбекистана прибыл в Ашхабад
Новый посол Узбекистана прибыл в Ашхабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2024
Oбуна бўлиш
Равшанбек Алимов 2008 йилдан буён ТИВ тизимида. Ўтган йиллар давомида Москвадаги элчихонада маслаҳатчи, марказий аппаратда бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.
TOШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
У 2020-2024 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.
58 ёшли дипломат Н.Бауман номидаги Москва давлат техника университетини, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, Жоржтаун университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1990 йилда вилоят даражасида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида (ҳозирги Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаган. Кейин Ўзбекистон президенти девони, бош вазир котибиятида, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Равшанбек Алимов 2008 йилдан буён ТИВ тизимида. Ўтган йиллар давомида Москвадаги элчихонада маслаҳатчи, марказий аппаратда бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.
2020 йилда у сенатор этиб сайланган. Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов 2016-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчиси бўлиб ишлаган Акмал Қўчқоров ўрнига тайинланди.
Янгиликлар лентаси
0