Мирзиёев ва Путин икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

© SERGEI BOBYLYOVГосударственный визит президента Владимира Путина в Узбекистан
Государственный визит президента Владимира Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2024
Oбуна бўлиш
Инновациялар, сунъий интеллект, таълим ва тиббиёт соҳаларида ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
TOШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Икки давлат раҳбарлари 11 декабрь куни телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқотда Россия президентининг жорий йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни етакчилар томонидан тасдиқланган "йўл харитаси" асосида амалга ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Куни кеча Москва шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва икки томонлама музокараларнинг натижалари юқори баҳоланди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсишини таъминлаш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ҳамда ишбилармон ташкилотлари даражасида фаол мулоқотларни давом эттиришга қаратилган ўзаро мувофиқлаштирилган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Инновациялар, сунъий интеллект, таълим ва тиббиёт соҳаларида ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Халқаро кун тартибидаги масалалар ҳамда жорий йил декабрь ойи охирида бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан минтақавий ташкилотлардаги кўп томонлама ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.
В международном выставочном центре Казань Экспо главу нашего государства приветствовал Президент Российской Федерации Владимир Путин.

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2024
Мирзиёев Путин билан учрашди
Янгиликлар лентаси
0