https://sputniknews.uz/20241211/ozbekiston-xitoy-universitet-it-talim-markaz-47037844.html
Ўзбекистонда Хитой университетининг IT таълим маркази очилади
Ўзбекистонда Хитой университетининг IT таълим маркази очилади
Sputnik Ўзбекистон
Хидиан университети Тошкентдаги ИНҲА университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. 11.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-11T11:12+0500
2024-12-11T11:12+0500
2024-12-11T11:12+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
таълим
ахборот технологиялари (it)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45272367_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_25c917fed173cc0feacd5026172706ac.jpg
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Хитой университетининг IT таълим маркази очилади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири ўринбосарининг Хидиан университети раҳбарияти билан учрашуви чоғида маълум қилинди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.Учрашувда Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги мавжуд ҳамкорлик алоқаларини рақамлаштириш, таълим ва янги инновациялар орқали янада мустаҳкамлаш борасида ҳамда ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.Айтилишича, университет томонидан 2025 йилдан бошлаб Рақамли таълимни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ўзбек ёшлари учун рақамлаштириш соҳасига қаратилган таълим дастури йўлга қўйилади.Вазир ўринбосари томонидан рақамли таълимни ривожлантириш ва ХХРнинг илғор тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш учун малакали мутахассисни ўзбек университетига жалб қилиш таклиф этилди.Учрашув якунида, университет Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.Маълумот учун, Хидиан университети 1931 йил ташкил топган бўлиб, Хитойдаги етакчи университетлардан бири ҳисобланади. Университет электроника, телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳаларида кучли илмий базаси билан машҳур.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45272367_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_89000075c0917cac6a66d376ddbbff10.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, хитой, таълим, ахборот технологиялари (it)
жамият, ўзбекистон, хитой, таълим, ахборот технологиялари (it)
Ўзбекистонда Хитой университетининг IT таълим маркази очилади
Хидиан университети Тошкентдаги ИНҲА университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Хитой университетининг IT таълим маркази очилади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири ўринбосарининг Хидиан университети раҳбарияти билан учрашуви чоғида маълум қилинди, дея хабар берди вазирлик
матбуот хизмати. Учрашувда Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги мавжуд ҳамкорлик алоқаларини рақамлаштириш, таълим ва янги инновациялар орқали янада мустаҳкамлаш борасида ҳамда ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Айтилишича, университет томонидан 2025 йилдан бошлаб Рақамли таълимни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ўзбек ёшлари учун рақамлаштириш соҳасига қаратилган таълим дастури йўлга қўйилади.
“Университетнинг Ўзбекистонда ўз филиалини ташкил қилиш масаласи ҳам тегишли даражада муҳокама қилинаётгани ва имкониятлар ўрганилаётгани маълум қилинди ҳамда университет томонидан Ўзбекистонда IT таълим маркази ташкил этилиши бўйича келишувга эришилди”, — дейилган хабарда.
Вазир ўринбосари томонидан рақамли таълимни ривожлантириш ва ХХРнинг илғор тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш учун малакали мутахассисни ўзбек университетига жалб қилиш таклиф этилди.
Учрашув якунида, университет Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Маълумот учун, Хидиан университети 1931 йил ташкил топган бўлиб, Хитойдаги етакчи университетлардан бири ҳисобланади. Университет электроника, телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳаларида кучли илмий базаси билан машҳур.