https://sputniknews.uz/20241211/ozbekiston-rossiya-yuk-tashuvchilar-muammolar-47043262.html
Ўзбекистон ва Россия юк ташувчиларнинг тизимли муаммоларини ҳал этишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Россия юк ташувчиларнинг тизимли муаммоларини ҳал этишга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳудудида Ўзбекистон халқаро юк ташувчилари дуч келаётган муаммолар муҳокама этилди. 11.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-11T16:24+0500
2024-12-11T16:24+0500
2024-12-11T16:24+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
юк
транспорт
божхона
чегара
чегара хизмати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0f/46632836_0:200:2929:1848_1920x0_80_0_0_06416bef135524d28793cbd1ec9e1feb.jpg
TOШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия чегара ўтказиш пунктларидаги тизимли муаммоларни биргаликда ҳал этишга келишиб олди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги. Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази раҳбарияти Россия Федерацияси Божхона хизматининг Ўзбекистондаги вакили билан учрашди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва Россия ҳудудида Ўзбекистон халқаро юк ташувчилари дуч келаётган муаммолар ва уларнинг ечми билан боғлиқ ҳолатлар муҳокама этилди. Айтилишича, ташилаётган юк Федерал божхона хизматининг хавфларни бошқариш тизимида автоматик тарзда “хавф” кўрсатганлиги сабабли Божхона ходимлари ўрнатилган тартибда юкни кўздан кечирган ва намуна олиб махсус лабораторияга юборган. Лабораториядан жавоб келмагунича автотранспорт воситасига ҳаракатини давом эттиришга рухсат берилмайди. Ушбу вазият бўйича автотранспорт воситаси ҳайдовчиси билан мулоқот ўтказилиб, ҳолат бўйича тушунтириш берилди. Учрашув якунида томонлар тизимли муаммоларни биргаликда ҳал этиш бўйича чоралар кўришга келишиб олди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0f/46632836_100:0:2831:2048_1920x0_80_0_0_14684168dd4e2c52dae44260db0aad5c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия, юк , транспорт, божхона, чегара, чегара хизмати
иқтисод, ўзбекистон, россия, юк , транспорт, божхона, чегара, чегара хизмати
Ўзбекистон ва Россия юк ташувчиларнинг тизимли муаммоларини ҳал этишга келишиб олди
Россия ҳудудида Ўзбекистон халқаро юк ташувчилари дуч келаётган муаммолар муҳокама этилди.
TOШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия чегара ўтказиш пунктларидаги тизимли муаммоларни биргаликда ҳал этишга келишиб олди, дея хабар берди
Транспорт вазирлиги. Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази раҳбарияти Россия Федерацияси Божхона хизматининг Ўзбекистондаги вакили билан учрашди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва Россия ҳудудида Ўзбекистон халқаро юк ташувчилари дуч келаётган муаммолар ва уларнинг ечми билан боғлиқ ҳолатлар муҳокама этилди.
“Латвияга экспорт юки (никель қотишмаларининг чиқиндилари ва парчалари) ташиётган Ўзбекистон автотранспорт воситаси жорий йилнинг 28 ноябрь кунидан бери Россиянинг "Убылинка" чегара ўтказиш пунктида ушлаб турилганлиги ҳолати юзасидан "Убылинка" божхона пости раҳбарияти билан мулоқот ўтказилиб вазиятга ойдинлик киритилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, ташилаётган юк Федерал божхона хизматининг хавфларни бошқариш тизимида автоматик тарзда “хавф” кўрсатганлиги сабабли Божхона ходимлари ўрнатилган тартибда юкни кўздан кечирган ва намуна олиб махсус лабораторияга юборган.
Лабораториядан жавоб келмагунича автотранспорт воситасига ҳаракатини давом эттиришга рухсат берилмайди. Ушбу вазият бўйича автотранспорт воситаси ҳайдовчиси билан мулоқот ўтказилиб, ҳолат бўйича тушунтириш берилди.
“Ўзбекистон юк ташувчиларини Россия – Латвия чегара ўтказиш пунктларида ушлаб туриш, Россия ҳудудига киришда пломба қўйиб, Россиядан чиқишда пломбани ечиш ва яна юкларни мажбуран тушириб қайта кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлар, "Красная горка", "Рудня" ва "Красный камень" чегара ўтказиш пунктларидаги чекловларни олиб ташлаш ва бошқа масалалар муҳокама этилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Учрашув якунида томонлар тизимли муаммоларни биргаликда ҳал этиш бўйича чоралар кўришга келишиб олди.