Денис Мантуров Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш ортиб бораётганини айтди
17:32 10.12.2024 (янгиланди: 18:12 10.12.2024)
© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишМинистр промышленности и торговли РФ Денис Мантуров на пленарной сессии "Международные промышленные проекты в Центральной Азии" в рамках Международной промышленной выставки "Иннопром" в Ташкенте.
© Sputnik / Валерий Мельников
/ Oбуна бўлиш
Денис Мантуров Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 25-йиғилишида нутқ сўзлади.
TOШКЕНТ, 10 дек— Sputnik. Яқин келажакда Ўзбекистоннинг Навоий ва Бухоро вилоятларида Россия иштирокида иккита саноат парки очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 25-йиғилишида маълум қилди.
“Биз Ўзбекистонда қўшма саноат паркларини яратиш бўйича ижобий амалиёт борлигини бир неча бор қайд этганмиз. Ушбу ҳамкорлик форматининг яққол афзалликлари қаторида солиқ имтиёзлари мажмуи ва тайёр инфратузилманинг мавжудлиги ҳам бор. Чирчиқ ва Жиззахда фаолият кўрсатаётган объектлардан ташқари, яқин кунларда яна иккитасини - Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳам ишга туширамиз”, — деди Мантуров.
Унинг қайд этишича, Самарқанд вилоятида ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, Нукус шаҳрида шиша тола ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигига ёрқин мисол бўла олади.
“Биз бундай ташаббусларни кўпайтиришимиз керак. Бундан ташқари, ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Буни ҳар йили ўтказиладиган “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси иштирокчилари сони ва сифатига қараб баҳолаш мумкин. Россия тараққиёт институтлари бизнесни фаол қўллаб-қувватламоқда. Уларда металлургия, кимё, тоғ-кон саноати каби соҳаларда бир қатор йирик инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда”, — деди Мантуров.
У шунингдек, Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармоялари ҳажми жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра йиллик ҳисобда 17 фоизга ошганини маълум қилди.
“Мамлакатимиз Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Тўққиз ой давомида Россия инвестициялари ҳажми ҳам ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошди. Республикада Россия иштирокидаги уч мингдан ортиқ корхоналар мавжуд. Бу Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги компаниялар умумий сонининг деярли тўртдан бир қисмини ташкил этади”, — дея аниқлик киритди у.
Мантуровнинг қўшимча қилишича, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга ошган. Бундан ташқари, бугунги кунда мамлакатлар савдосида миллий валюталарнинг улуши 70 фоиздан ошди.
“Шундай қилиб, биз товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш бўйича улкан вазифани бажариш учун асосий шарт-шароит яратдик. Давлатларимиз раҳбарлари бу борадаги мақсадни 30 миллиард доллар деб белгилаганлар. Ушбу режаларни амалга ошириш учун бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Улар барча асосий йўналишлар бўйича ҳамкорликни кенгайтиришнинг тизимли асосларини белгилайди”, — деди Мантуров.
Мантуров ўз сўзида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясининг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилаётгани, бўлажак атом электр станцияси ўрнида тайёргарлик ишлари бошланганини эслатиб ўтди.
“Президентнинг май ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича келишувга эришилган эди. Лойиҳа ҳужжатлари аллақачон ишлаб чиқилмоқда. Бўлажак атом электр станцияси ўрнида ҳам тайёргарлик ишлари бошланди”, — деди у.
Мантуров энергетика соҳасида Ўзбекистонга табиий газни узоқ муддатли етказиб бериш бўйича келишувлар режадагидек амалга оширилаётганини таъкидлади. Шунингдек, россиялик мутахассислар Ўзбекистондаги газ конларини ўзлаштириш, ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш ва оптималлаштириш бўйича ваколатларни ўтказишда иштирок этмоқда.
Май ойида Тошкентда атом энергетикаси тарихида кам қувватли атом электр станцияларини қуриш бўйича биринчи экспорт шартномаси имзоланган эди. Лойиҳа Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича қуввати 330 МВт бўлган атом электр станцияси – ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита РИТМ-200Н реакторини қуришни назарда тутади. Станция қурилишида “Росатом” бош пудратчи вазифасини бажаради, унга маҳаллий компаниялар ҳам жалб этилади. Танланган ҳудуд аллақачон текширилган ва унинг хавфсизлиги тасдиқланган.
Сентябрь ойи бошида “Ўзатом” ва “Атомстроэкспорт” (“Росатом”нинг муҳандислик бўлими) бўлажак станция қурилиш майдончасида ишларни бошлаш тўғрисида протокол имзолади. 2026 йил бошида “Ўзатом” станция қуриш учун рухсат олишни режалаштирмоқда.
Мантуровнинг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистон Транс-Афғон темир йўли қурилишининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш устида ҳамкорликда ишламоқда.
Россия ва Ўзбекистон Транс-Афғон темир йўли қурилишининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш устида ҳамкорликда ишламоқда. Шу жумладан, Каспий денгизи орқали янги маршрутлардан фойдаланиш. Трансафғон темир йўли қурилишининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бўйича қўшма ишлар олиб борилмоқда.
2021 йил февраль ойида Тошкентда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли қурилиши бўйича “йўл харитаси”ни имзолаган эди. 2023 йил октябрь ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қатар Транспорт вазирлиги учун Трансафғон темир йўли лойиҳаси тақдимотини ўтказди.
Лойиҳа иштирокчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, дастлабки қиймати қарийб 5 млрд 20 миллион тоннагача юк ташиш салоҳиятига эга янги транспорт йўлаги Европа мамлакатлари, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва ундан кейинги Жануби-Шарқий Осиё давлатларини боғлаши керак.
Россия Ўзбекистон билан киберхавфсизлик ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўрмоқда.
“Биз рақамли ечимларни иқтисодиётга интеграция қилиш бўйича муваффақиятли тажрибани давлат бошқаруви ва таълим соҳаларига ўтказишни таклиф қиламиз. Биз киберхавфсизлик ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўрмоқдамиз”, — деди Мнтуров.
Унинг қўшимча қилишича, ноозиқ-овқат савдоси доирасида электрон чакана савдонинг аҳамияти ортиб бормоқда. Ўзбекистонда Россиянинг “Ozon” ва “Wildberries” компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ушбу объектларда сотилаётган маҳсулотларнинг салмоқли қисми Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.
Шунингдек, Россия Ўзбекистонга ёғ-мой, дон, гўшт ва қандолат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр.
“Ҳамкорлигимизнинг яна бир муҳим йўналиши – қишлоқ хўжалиги. Ўзбекистонлик деҳқонларнинг маҳсулотлари анъанавий тарзда россиялик харидорлар орасида юқори талабга эга. Ўз навбатида биз Ўзбекистонга ёғ-мой, дон, гўшт ва қандолат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрмиз”, — деди у.
Мантуров озиқ-овқат савдоси ҳажмини оширишда ветеринария ва фитосанитария назорати соҳасидаги ҳамкорлик муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
“Чорвачиликда касалликларнинг олдини олишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрмиз. Жумладан, ветеринария препаратлари экспортини кўпайтириш ҳисобига”, — қўшимча қилди у.
Россия Федерацияси Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликда нафақат қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини кўпайтиришга, балки ҳайвонлар касалликларининг олдини олишга ҳам кўмаклашишга тайёр.
“Биз чорвачиликда касалликларнинг олдини олишда, жумладан, ветеринария препаратлари экспортини кўпайтириш орқали зарур ёрдам кўрсатишга тайёрмиз”, — деди у.
Россия Федерацияси Ўзбекистонга кенг турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади. Шундай қилиб, “Агроэкспорт” маркази маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 ойи давомида республиканинг рус шоколади етказиб беришдаги улуши 12 фоизни ташкил этди. Ўзбекистон мол гўшти, гречка, курка гўшти, шакар хом ашёси ва бошқа маҳсулотларни ҳам харид қилади.
Росселхознадзор маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясига мева-сабзавот импортидаги улуши 10 фоиздан ошади, етказиб бериш эса ҳар йили 20-30 фоизга ошади. Республика Россия Федерациясига карам, хурмо, сабзи ва бошқа сабзавот ва меваларни экспорт қилади.
Жорий йилнинг май ойида икки давлат ўртасида карантин соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган эди. Ҳужжат мева-сабзавот маҳсулотларини ўзаро етказиб беришда уларнинг фитосанитария ҳолати кузатилиши ва барқарорлигини таъминлайди. Бундан ташқари, 2024-2026 йилларга мўлжалланган карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” имзоланди.