Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари виза талабларидан озод қилинади — ТИВ

© пресс-служба МИД Республики УзбекистанВ Чэнду состоялся пятый раунд встречи министров иностранных дел стран Центральной Азии и Китая.
В Чэнду состоялся пятый раунд встречи министров иностранных дел стран Центральной Азии и Китая. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2024
Oбуна бўлиш
ТИВ: имзоланган халқаро шартнома томонлар зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларини бажарганидан сўнг кучга киради.
TOШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун 30 кунгача муддатга виза талабларидан озод қилинади, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти ва Хитой Халқ Республикаси раиси ўртасидаги келишувга асосан, 2024 йил 1 декабрь куни Чэнду шаҳрида икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги битим имзоланди.
© пресс-служба МИД Республики УзбекистанВ Чэнду состоялся пятый раунд встречи министров иностранных дел стран Центральной Азии и Китая.
В Чэнду состоялся пятый раунд встречи министров иностранных дел стран Центральной Азии и Китая. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2024
В Чэнду состоялся пятый раунд встречи министров иностранных дел стран Центральной Азии и Китая.
Мазкур халқаро шартнома Ўзбекистон ва Хитой фуқароларининг икки давлат ҳудудларига ўзаро визасиз сафар қилишларига доир масалаларни тартибга солади. Битимга мувофиқ, Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун 30 кунгача муддатга виза талабларидан озод қилинади.
“Бу ҳужжат алоқаларимизни янада фаоллаштириш, савдо айланмасини ошириш ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир”, — деб ёзади ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Мазкур халқаро шартнома томонлар зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларини бажарганидан сўнг кучга киради.
Шунингдек, Саидов Чэнду шаҳрида Марказий Осиё ва Хитой вазирлар йиғилишининг 5-даврасида иштирок этди.
© пресс-служба МИД Республики УзбекистанВ Чэнду состоялся пятый раунд встречи министров иностранных дел стран Центральной Азии и Китая.
В Чэнду состоялся пятый раунд встречи министров иностранных дел стран Центральной Азии и Китая. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2024
В Чэнду состоялся пятый раунд встречи министров иностранных дел стран Центральной Азии и Китая.

“Бутун дунёда кучайиб бораётган чақириқларга қарамай, биз минтақада ўсиш, бирдамлик ва ишончнинг кучли ва барқарор тенденсияларини кўрмоқдамиз. Марказий Осиё ва Хитой аниқ лойиҳалар орқали мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик уфқларини кенгайтиришга интилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад мамлакатларимиз халқлари фаровонлигини юксалтириш, узоқ муддатли истиқболни таъминлашдан иборат. Бугун ушбу форматдаги биринчи саммитда эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ва 2025 йилда бўлиб ўтадиган саммитга тайёргарликни муҳокама қилдик”, — деб ёзади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

Учрашув давомида иқтисодий ҳамкорлик, тинчлик ва барқарорлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, халқ дипломатияси ва бошқа кўплаб долзарб мавзуларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Флаги Узбекистана и Китая на деловой выставке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2024
Хитой ва Ўзбекистон ўртасида виза тартибини янада эркинлаштириш масаласи муҳокама этилди
Янгиликлар лентаси
0