Хитой ва Ўзбекистон ўртасида виза тартибини янада эркинлаштириш масаласи муҳокама этилди

© Depositphotos / Ryzhov Флаги Узбекистана и Китая на деловой выставке
Флаги Узбекистана и Китая на деловой выставке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Хитой консуллик-ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Хитой Ўзбекистон билан визаларни либераллаштириш борасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти вакиллари ўртасидаги учрашувда маълум қилинди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Хитой ТИВ Консуллик департаментининг Виза сиёсати ва ишлари бошқармаси директори Сон Шию билан консуллик – ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.
© ИА "Дунё"Китай и Узбекистан заинтересованы в укреплении сотрудничества в консульско-правовой сфере
Китай и Узбекистан заинтересованы в укреплении сотрудничества в консульско-правовой сфере - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2024
Китай и Узбекистан заинтересованы в укреплении сотрудничества в консульско-правовой сфере
Музокаралар чоғида Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон – Хитой ўртасидаги соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий базани кенгайтириш хусусида фикр алмашилди.
“Ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа мамлакатлари ўртасида визаларни либераллаштиришга устувор масала сифатида қаралаётгани таъкидланиб, бу борада эришилган ижобий натижаларга тўхталиб ўтилди”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон келгусида хорижий давлатлар билан виза тартибини янада эркинлаштириш, хусусан, виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисида келишувларга эришишни режа қилган.
“Бошқарма директори Сон Шию Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий ижобий ўзгаришлар, айниқса, сўнги йилларда дунё мамлакатлари билан визаларни либераллаштириш борасида олиб борилган самарали натижаларни юқори баҳолаб, Хитой томони ҳам ушбу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди. Соҳага оид олдинда турган масалаларни биргаликда ҳал этишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Томонлар, ўзаро самарали ҳамкорлик натижасида икки мамлакат фуқаролари алмашинувини кенгайтириш ва туризм соҳасини изчил ривожлантиришдан бирдек манфаатдор эканлигини қайд этишди.
Янгиликлар лентаси
0