https://sputniknews.uz/20241201/londonda-xamsa-asarining-noyob-qolyozmasi-topildi-46905143.html
Лондонда “Хамса” асарининг ноёб қўлёзмаси топилди
Лондонда “Хамса” асарининг ноёб қўлёзмаси топилди
Sputnik Ўзбекистон
Савдо уйидаги қўлёзмалар темурийлар даври китобат санъати таъсирида яратилган. 01.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-01T18:14+0500
2024-12-01T18:14+0500
2024-12-02T11:18+0500
маданият
ўзбекистон
лондон
ислом цивилизацияси маркази
қўлёзма
алишер навоий
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/673/91/6739179_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_0263cab77f7ec963123c3629e7297aa4.jpg
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Лондонда “Хамса” асарининг ноёб қўлёзмаси топилди, дея хабар берди Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати.Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси "Christie's" аукцион савдо уйида сақланаётган айрим қўлёзмалар билан танишди. Улардан бири Шарқ мумтоз адабиёти вакили Хожи Кирмоний томонидан 1524 йилда кўчирилган “Хамса” асарининг қўлёзмаси, яна бири Шамсиддин Муҳаммад Ассор томонидан 1494 йилда Табризда кўчирилган “Шамс ва Муштарий” достонидир.Айтилишича, ҳар иккала қўлёзма темурийлар даври китобат санъати таъсирида яратилган.Шунингдек, иштирокчилар Марказий Осиё маданий меросига оид осори-атиқалар, жумладан, VIII асрга мансуб суғдийлар либоси, сомонийлар даврига тегишли бўлган сопол идишлар, қадимий биноларга оид кошинлар, мамлуклар ва темурийлар даврида кўчирилгани тахмин қилинган Қуръони карим қўлёзмалари билан таништирилди.Навоий ижодининг юксак чўққиси "Хамса" асаридир. Унинг яратилиши туркий халқлар адабиётида муҳим воқелик бўлган. Шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлиқ "Хамса" яратди ва шу билан туркий тилда кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб берди. “Хамса” яъни “Беш достон” асарини яратиш - мумтоз шарқ адабиётининг энг мукаммал анъаналаридан бири бўлган. Шу сабаб ҳам тарихда “Хамса” асарини яратган шоирлар бармоқ билан санарли. Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонининг муқаддима қисмида бу масалага махсус тўхталиб, “Хамса” нинг ҳар бир достони ёзилишини куннинг маълум вақтларида ўқиладиган саҳар, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларига ўхшатади.Навоийнинг “Хамса” асари “Ҳайрат ул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабаиъ сайёр” ва “Садди Искандарий” каби йирик достонлардан иборат.Ўзбекистон Эронда сақланаётган ўзбек халқи тарихига доир ҳужжатларни ўрганади
https://sputniknews.uz/20241002/alisher-navoiy-xamsa-arab-tarjima-45936744.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/673/91/6739179_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_05c097a005796a1be0c641e83164d43e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбекистон, лондон, ислом цивилизацияси маркази, қўлёзма, алишер навоий
маданият, ўзбекистон, лондон, ислом цивилизацияси маркази, қўлёзма, алишер навоий
Лондонда “Хамса” асарининг ноёб қўлёзмаси топилди
18:14 01.12.2024 (янгиланди: 11:18 02.12.2024) Савдо уйидаги қўлёзмалар темурийлар даври китобат санъати таъсирида яратилган.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Лондонда “Хамса” асарининг ноёб қўлёзмаси топилди, дея хабар берди Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати. Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси "Christie's" аукцион савдо уйида сақланаётган айрим қўлёзмалар билан танишди. Улардан бири Шарқ мумтоз адабиёти вакили Хожи Кирмоний томонидан 1524 йилда кўчирилган “Хамса” асарининг қўлёзмаси, яна бири Шамсиддин Муҳаммад Ассор томонидан 1494 йилда Табризда кўчирилган “Шамс ва Муштарий” достонидир.
Айтилишича, ҳар иккала қўлёзма темурийлар даври китобат санъати таъсирида яратилган.
Шунингдек, иштирокчилар Марказий Осиё маданий меросига оид осори-атиқалар, жумладан, VIII асрга мансуб суғдийлар либоси, сомонийлар даврига тегишли бўлган сопол идишлар, қадимий биноларга оид кошинлар, мамлуклар ва темурийлар даврида кўчирилгани тахмин қилинган Қуръони карим қўлёзмалари билан таништирилди.
Навоий ижодининг юксак чўққиси "Хамса" асаридир. Унинг яратилиши туркий халқлар адабиётида муҳим воқелик бўлган. Шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлиқ "Хамса" яратди ва шу билан туркий тилда кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб берди. “Хамса” яъни “Беш достон” асарини яратиш - мумтоз шарқ адабиётининг энг мукаммал анъаналаридан бири бўлган. Шу сабаб ҳам тарихда “Хамса” асарини яратган шоирлар бармоқ билан санарли. Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонининг муқаддима қисмида бу масалага махсус тўхталиб, “Хамса” нинг ҳар бир достони ёзилишини куннинг маълум вақтларида ўқиладиган саҳар, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларига ўхшатади.
Навоийнинг “Хамса” асари “Ҳайрат ул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабаиъ сайёр” ва “Садди Искандарий” каби йирик
достонлардан иборат.