https://sputniknews.uz/20241130/eik-armaniston-rossiya-sariyog-tarif-imtiyozlari-46894538.html
ЕИК: Арманистон ва Россияга олиб кириладиган сариёғ учун тариф имтиёзлари берилди
ЕИК: Арманистон ва Россияга олиб кириладиган сариёғ учун тариф имтиёзлари берилди
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши Арманистонга 2 минг тоннадан ва Россияга 25 минг тоннадан кўп бўлмаган миқдорда олиб кириладиган сариёғ учун импорт божхона тўловларидан озод қилиш кўринишидаги тариф имтиёзларини тақдим этишга қарор қилди.
2024-11-30T18:23+0500
2024-11-30T18:23+0500
2024-11-30T18:24+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
арманистон
россия
импорт
божхона божи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/15/38052479_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_b9ed416e40a2d497e7f628e3da4e0343.jpg
TOШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши Арманистонга 2 минг тоннадан ва Россияга 25 минг тоннадан кўп бўлмаган миқдорда олиб кириладиган сариёғ учун импорт божхона тўловларидан озод қилиш кўринишидаги тариф имтиёзларини тақдим этишга қарор қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.Божхона тарифини тартибга солишнинг ушбу чораси ҳужжат кучга кирган кундан бошлаб 2025 йил 15 июнгача амал қилади.У қарор бошқа сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга зарар етказмаган ҳолда қисқа муддатда талаб ва таклиф мувозанатини таъминлашини алоҳида таъкидлади. Импорт, хусусан, Эрон ва Ҳиндистондан амалга оширилиши мумкин.Тариф имтиёзлари Арманистон Республикаси ёки Россия Федерациясининг ваколатли органи томонидан тасдиқланган тақдирда тақдим этилади.Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ўтгач кучга киради.
https://sputniknews.uz/20241128/mamlakatlar-ishbilarmonlik-faollik-46850884.html
арманистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/15/38052479_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_ee00b82909290cad63dacd51ed7d8683.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еик арманистон россия сариёғ тариф имтиёзлари
еик арманистон россия сариёғ тариф имтиёзлари
ЕИК: Арманистон ва Россияга олиб кириладиган сариёғ учун тариф имтиёзлари берилди
18:23 30.11.2024 (янгиланди: 18:24 30.11.2024) Тариф имтиёзлари Арманистон Республикаси ёки Россия Федерациясининг ваколатли органи томонидан тасдиқланган тақдирда тақдим этилади.
TOШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши Арманистонга 2 минг тоннадан ва Россияга 25 минг тоннадан кўп бўлмаган миқдорда олиб кириладиган сариёғ учун импорт божхона тўловларидан озод қилиш кўринишидаги тариф имтиёзларини тақдим этишга қарор қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати
хабар берди. Божхона тарифини тартибга солишнинг ушбу чораси ҳужжат кучга кирган кундан бошлаб 2025 йил 15 июнгача амал қилади.
“Ушбу чоранинг жорий этилиши нархларнинг ошишига чек қўйиш ва танқисликка йўл қўймаслик учун ички бозорда қўшимча сариёғ етказиб беришни таъминлаш учун зарур. Етказиб берилаётган ёғдан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳам, чакана савдода сотишда ҳам фойдаланиш мумкин”, — деди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнев.
У қарор бошқа сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга зарар етказмаган ҳолда қисқа муддатда талаб ва таклиф мувозанатини таъминлашини алоҳида таъкидлади. Импорт, хусусан, Эрон ва Ҳиндистондан амалга оширилиши мумкин.
Тариф имтиёзлари Арманистон Республикаси ёки Россия Федерациясининг ваколатли органи томонидан тасдиқланган тақдирда тақдим этилади.
Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ўтгач кучга киради.