https://sputniknews.uz/20241128/mamlakatlar-ishbilarmonlik-faollik-46850884.html
Қайси мамлакатларнинг ишбилармонлик фаоллиги ошмоқда — ЕИК жавоби
Қайси мамлакатларнинг ишбилармонлик фаоллиги ошмоқда — ЕИК жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Йил охиригача ЕОИИ мамлакатларида ишбилармонлик фаоллигининг ижобий тенденцияси давом этади
2024-11-28T12:18+0500
2024-11-28T12:18+0500
2024-11-28T12:18+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
россия
беларусь
қозоғистон
арманистон
қирғизистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/05/15946595_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_d0bd1085a75b3aec16bf8e764a76dcd3.jpg
TOШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Йил охиригача Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида ишбилармонлик фаоллигининг ижобий тенденцияси давом этади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди. Иттифоқнинг аксарият мамлакатларида илгари белгиланган тенденциялар сақланмоқда: Арманистон ва Қозоғистонда ишбилармонлик фаоллигининг ўсиши тезлашиши кутилмоқда, Беларусь ва Россияда эса ўсиш секинлашади. Қирғизистон қисқа муддатли секинлашувдан сўнг тикланиш босқичига кирди ва ўсишнинг янада тезлашиши кутилмоқда. Маълумот учун, Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил камайиши кузатилган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси Ўзбекистонда 2024 йил сентябрь ойида 958 бирликни ташкил этиб, август ойига нисбатан -4,2 фоизга ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан -5,3 фоизга камайиш қайд этилган. Қорақалпоғистон Республикаси (48,2%), Навоий (38,0%), Тошкент (37,9%), Самарқанд (37,7%) ва Қашқадарё (36,9%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган. Шу билан бирга, ушбу индекс 5 та ҳудудда камайган бўлиб, бунда Сирдарё (-15,0%) вилоятида энг кўп пасайиши кузатилган. Ишбилармонлик фаоллиги хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини аниқлайди. Ишбилармонлик фаоллиги маълум бир саноат турининг ҳолатини ёки иқтисодиётнинг ҳолатини акс эттириш ва вазиятни баҳолашга хизмат қиладиган иқтисодиётда ишлатиладиган махсус кўрсаткич. Макроиқтисодиётда ҳудудлар иқтисодий ҳолатини баҳолаш учун ишбилармонлик фаоллиги индексларидан фойдаланилади. Ишбилармонлик фаоллиги индекслари қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари учун ҳам муҳим.
https://sputniknews.uz/20241126/eoii-oyinchoq-mahsulot-sotish-tartib-46816605.html
беларусь
қозоғистон
арманистон
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/05/15946595_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_ee8b3751633699e9c4a7e4bc482af87d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии ишбилармонлик фаоллиги
еоии ишбилармонлик фаоллиги
Қайси мамлакатларнинг ишбилармонлик фаоллиги ошмоқда — ЕИК жавоби
Беларусь ва Россияда эса ўсиш секинлашади. Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда эса ўсишнинг янада тезлашиши кутилмоқда.
TOШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Йил охиригача Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида ишбилармонлик фаоллигининг ижобий тенденцияси давом этади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати
хабар берди. “Мос келувчи ва етакчи кўрсаткичларнинг янгиланган ҳисоб-китобига кўра, йил охиригача Евроосиё иқтисодий иттифоқининг барча мамлакатларида иқтисодий фаолликнинг ижобий динамикаси давом этади”, — дейилади хабарда.
Иттифоқнинг аксарият мамлакатларида илгари белгиланган тенденциялар сақланмоқда: Арманистон ва Қозоғистонда ишбилармонлик фаоллигининг ўсиши тезлашиши кутилмоқда, Беларусь ва Россияда эса ўсиш секинлашади.
Қирғизистон қисқа муддатли секинлашувдан сўнг тикланиш босқичига кирди ва ўсишнинг янада тезлашиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил камайиши кузатилган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси Ўзбекистонда 2024 йил сентябрь ойида 958 бирликни ташкил этиб, август ойига нисбатан -4,2 фоизга ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан -5,3 фоизга камайиш қайд этилган. Қорақалпоғистон Республикаси (48,2%), Навоий (38,0%), Тошкент (37,9%), Самарқанд (37,7%) ва Қашқадарё (36,9%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган. Шу билан бирга, ушбу индекс 5 та ҳудудда камайган бўлиб, бунда Сирдарё (-15,0%) вилоятида энг кўп
пасайиши кузатилган. Ишбилармонлик фаоллиги хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини аниқлайди. Ишбилармонлик фаоллиги маълум бир саноат турининг ҳолатини ёки иқтисодиётнинг ҳолатини акс эттириш ва вазиятни баҳолашга хизмат қиладиган иқтисодиётда ишлатиладиган махсус кўрсаткич.
Макроиқтисодиётда ҳудудлар иқтисодий ҳолатини баҳолаш учун ишбилармонлик фаоллиги индексларидан фойдаланилади. Ишбилармонлик фаоллиги индекслари қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари учун ҳам муҳим.