Самарқандда МДҲнинг монополияга қарши органлари йиғилиши бўлиб ўтди
17:32 29.11.2024 (янгиланди: 18:36 29.11.2024)
© Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей УзбекистанаСобрание МСАП в Самарканде
© Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей Узбекистана
Oбуна бўлиш
Тадбирда МДҲдавлатларининг монополияга қарши қонунчилиги, муаллифлик ҳуқуқларини тан олиш ва рад этиш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Самарқандда Мустақил Давлат Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатларнинг Монополияга қарши сиёсат бўйича кенгашининг 57-йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон номидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фарруx Карабаев қуйидагиларни маълум қилди:
Ўзбекистон рақамли трансформация жараёнидан ўтмоқда ва республикада рақамли платформаларни тартибга солувчи янги қоидалар жорий этилмоқда;
рақобат қонунчилигини бузганлик учун жарималар миқдори оширилган;
қўмита таклифига биноан давлат томонидан 13 та эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди;
Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёни давом этмоқда.
Тадбирда сўзга чиққан Россия Монополияга қарши хизмат (ФАС) раҳбари Максим Шасколский ўз нутқида қуйидагиларни маълум қилди:
Россияда озиқ-овқатга “масъулиятли нарх белгилаш” амалиёти кенг тарқалган.
Зарур бўлганда, маҳаллий ҳокимиятлар тадбиркорлик субъектлари билан маҳсулотлар нархларини чеклаб турувши шартномалар тузиши мумкин.
Дори воситалари бозорида адолатли рақобатни таъминлаш учун доимиз назорат ўрнатган. Ўтган йилда қоидабузарларнинг 2 миллиард рублдан ортиқ ноқонуний даромадларни бюджетга ўтказилган.
ФАС картелларга қарши кураш чораларини кучайтирди: август ойида картель текширувларига тўсқинлик қилганлик учун айланмадан жарима миқдори 40 баравар оширди.
Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон рақобат органлари, МДҲ Ижроия қўмитаси, Евроосиё иқтисодий комиссияси ва МДҲ давлатларининг профессионал бирлашмалари иштирок этишди.