Грузияда норозилик намойишлари бўлиб ўтди — видео

Oбуна бўлиш
Тунги намойишларда жами 32 нафар полициячи жароҳатланди, маъмурий тартиб қоидаларини бузган 43 киши қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўтган оқшом Грузия пойтахтида ҳукуматнинг евроинтеграция бўйича музокараларни вақтинча тўхтатиб қўйиш қароридан сўнг норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
"Биз бой тарих ва маданиятга эга бўлган мағрур миллатмиз. Биз Европага қўшилишни ЕИ томонидан бизга кўрстилган илтифот сифатида қабул қилмаслигимиз керак. Грузиянинг ЕИга қўшилиши уни бойитиши мумкин. Шундай экан ЕИ сиёсатчилари томонидан биз сўнгги йилда эшитаётган қатор ҳақоратларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Улар Европарламентни бизни шантаж қилиш қуролига айлантиришди. Бу Европа учун улкан шармандалик", - деди Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе ушбу қарорни изоҳлаб.
Шундан сўнг 28 ноябрь куни кечқурун Тбилисида норозилик намойишлари бошланди. Намойишчиларга Грузия президенти Саломе Зурабишвили ҳам қўшилди. У хорижий давлатлар ваколатхоналаридан қўлларидан келган барча ёрдамни кўрсатишни сўради.

Намойишчилар парламент биносини ўраб олишди, улар "тинч характерга эга" дейилишига қарамасдан тўпланганлар ўзларини агрессив тутди. Хусусан, улар парламент дарвозаси олдида ўрнатилган камераларни синдириб ташлашлашди, полиция ходимларига тош, шиша идишлар ва бошқа буюмлар улоқтиришди. Шунингдек, полиция ходимларини кўзига лазер тутиб, уларнинг ишига халал беришди.
Тонг соат 3 ва 4 лар орасида полиция намойишчиларни қувишни бошлади, уларга кўзни ёшлантирувчи газ ҳамда сув сепилди.

Тбилиси полицияси расмий хабарига кўра, ўтган тунда намойишчилар қўлидан жами 32 нафар ИИВ ходими жароҳат олган. Улардан 13 нафарига жарроҳлик аралашуви керак бўлган. Бир нафар полициячи ҳамон касалхонада қолмоқда.
Намойишда полицияга бўйсунмаган ва маъмурий тартибни бузган 43 киши қўлга олинган.
Янгиликлар лентаси
0