https://sputniknews.uz/20241128/ozbekiston-malayziya-ziyorat-turizm-hamkorlik-46858479.html
Ўзбекистон ва Малайзия зиёрат туризми бўйича ҳамкорликни фаоллаштирмоқчи
Ўзбекистон ва Малайзия зиёрат туризми бўйича ҳамкорликни фаоллаштирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари Малайзиянинг зиёрат туризми бўйича тажрибасини ўрганади. 28.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-28T17:03+0500
2024-11-28T17:03+0500
2024-11-28T17:03+0500
туризм
ўзбекистон
малайзия
зиёрат туризми
элчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/09/46039183_6:0:1595:894_1920x0_80_0_0_fe4625cf04a7de7e2b256479f1bbe962.jpg
TOШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги зиёрат туризми йўналишидаги ҳамкорлик янада фаоллашади, дея хабар берди "Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия туризм, санъат ва маданият вазирлиги ҳузуридаги Ислом туризм маркази бош директори Низран Нурдин билан учрашди. Қуйидагилар бўйича фикр алмашилди: Қайд этилишича, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм дастурлари, жумладан "зиёрат туризми", "Умра+", "маданий туризм", "гастротуризм", "қишки туризм" каби турпакетлар малайзияликлар орасида кенг тарғибот қилинмоқда. Малайзия ҳалол туризм стандартлари бўйича дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири ҳисобланади. Ҳукумат туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган хизматларни ҳалол сертификатлаш бўйича тартибни жорий қилган.Малайзияда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдим қилинди
https://sputniknews.uz/20241006/uzbekistan-malaysia-islomiy-sugurta-45995120.html
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/09/46039183_205:0:1397:894_1920x0_80_0_0_c46dfd7935707d61ae70311fff997ab5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, ўзбекистон, малайзия, зиёрат туризми, элчи
туризм, ўзбекистон, малайзия, зиёрат туризми, элчи
Ўзбекистон ва Малайзия зиёрат туризми бўйича ҳамкорликни фаоллаштирмоқчи
Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари Малайзиянинг зиёрат туризми бўйича тажрибасини ўрганади.
TOШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги зиёрат туризми йўналишидаги ҳамкорлик янада фаоллашади, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия туризм, санъат ва маданият вазирлиги ҳузуридаги Ислом туризм маркази бош директори Низран Нурдин билан учрашди.
Қуйидагилар бўйича фикр алмашилди:
Куала-Лумпурда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш;
Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари учун Малайзиянинг зиёрат туризми бўйича илғор тажрибасини ўрганиш;
Сайёҳлик хизматларини мусулмон сайёҳларнинг эҳтиёжларига мослигини тасдиқловчи "Muslim-Friendly Tourism and Hospitality Assurance and Recognition" сертификациялаш тизимига оид ўқув дастурларини ташкил этиш.
Қайд этилишича, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм дастурлари, жумладан "зиёрат туризми", "Умра+", "маданий туризм", "гастротуризм", "қишки туризм" каби турпакетлар малайзияликлар орасида кенг тарғибот қилинмоқда.
“Томонлар Малайзиянинг зиёрат туризми соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш, икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари иштирокида қўшма ўқув семинарларни ташкил этишга келишиб олишди”, — дейилади хабарда.
Малайзия ҳалол туризм стандартлари бўйича дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири ҳисобланади. Ҳукумат туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган хизматларни ҳалол сертификатлаш бўйича тартибни жорий қилган.