Малайзияда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдим қилинди

© Sputnik / Бахром ХатамовСамарканд, Регистан. (Архивное фото)
Самарканд, Регистан. (Архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромиддин Гадоев туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти 12-13 сентябрь кунлари Малайзияда бўлиб ўтган Тўртинчи халқаро зиёрат туризми конференциясида тақдим этилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Тадбир Малайзия Туризм, санъат ва маданият вазирлиги, Ислом туризм маркази, Селангор штати администрацияси ташаббуси билан ташкил этилди. Унда 1000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳлик компаниялари, ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар, меҳмонхона бошқарув компаниялари, ОАВ вакиллари, таниқли блогерлар, бир қатор авиакомпаниялар ҳамда хорижий мамлакатлар вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромиддин Гадоев иштирокчиларга Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, зиёрат туризмини жадал ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил сўзлаб берди. Хусусан, тадбир қатнашчилари Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ислом дунёсига оид бир қатор зиёратгоҳлар фаолияти билан танишдилар.
Сўнгги йилларда виза режими соддалаштирилиши натижасида 90 дан ортиқ хорижий давлатлар, жумладан Малайзия фуқаролари учун республикага визасиз кириш тартиби амал қилаётгани маълум қилинди.
Бугунги кунда Тошкент ва Куала-Лумпур шаҳарлари ўртасида "Uzbekistan Airways" ва "Batik Air Malaysia" авиакомпанияларининг тўғридан-тўғри авиақатновлари мавжудлиги, ушбу йўналиш Марказий Осиё ва Жанубий-Шарқий Осиё минтақаси ўртасидаги сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Малайзияда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш учун маҳаллий "Halal Rest & Rehlah" сайёҳлик журналида Ўзбекистонга бағишланган мақола чоп этилди ва ушбу журнал конференция иштирокчиларига тарқатилди.
Как Кашкадарья намерена увеличить турпоток в 5 раз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2024
Геология, саноат ва ҳарбий туризм: Ўзбекистон янги сайёҳат манзилларини очиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0