https://sputniknews.uz/20241127/samarqand-migratsiya-primorsk-vakolatxona-46835443.html
Келаси йил Самарқандда миграция бўйича Приморск ўлкаси ваколатхонаси очилиши мумкин
Келаси йил Самарқандда миграция бўйича Приморск ўлкаси ваколатхонаси очилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Келаси йил Самарқандда миграция бўйича Приморск ўлкаси ваколатхонаси очилиши мумкин
2024-11-27T18:00+0500
2024-11-27T18:00+0500
2024-11-27T18:00+0500
миграция
ўзбекистон
россия
ўзбекистон - россия
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38936025_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_7f10d9444f3c4e91f07bede599745138.jpg
TOШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Келаси йил Самарқандда миграция масалалари бўйича Приморск ўлкаси ваколатхонаси очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди, деб ёзмоқда "Дунё" АА. Айтилишича, томонлар Приморск ўлкаси губернаторининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон ва Приморск ўлкаси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишган. Шунингдек, Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Олег Кожемяко Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон қўшган ҳиссасини юқори баҳолаб, минглаб рус ва бошқа миллат болаларини қабул қилган ўзбек халқининг қаҳрамонлигини алоҳида таъкидлади. У Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини алоҳида қайд этди.
https://sputniknews.uz/20241124/primorsk-ozbekiston-turizm-hamkorlik-46786773.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0e/38936025_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_2b518da4c81143ff72d659dcab3a4a40.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ташқи ишлар вазири ўринбосари олимжон абдуллаев приморск ўлкаси губернатори олег кожемяко
ташқи ишлар вазири ўринбосари олимжон абдуллаев приморск ўлкаси губернатори олег кожемяко
Келаси йил Самарқандда миграция бўйича Приморск ўлкаси ваколатхонаси очилиши мумкин
Приморск ўлкасида миграция сиёсатини юмшатишга қаратилган келишувларга эришилди.
TOШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Келаси йил Самарқандда миграция масалалари бўйича Приморск ўлкаси ваколатхонаси очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди, деб ёзмоқда
"Дунё" АА. Айтилишича, томонлар Приморск ўлкаси губернаторининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон ва Приморск ўлкаси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишган.
“Учрашувда 2025 йилда Самарқандда миграция масалалари бўйича Приморск ўлкаси ваколатхонасини очиш масалалари муҳокама қилинди. Приморск ўлкасида миграция сиёсатини юмшатишга қаратилган келишувларга эришилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Бу борадаги ўзаро ҳамкорликни тизимлаштириш учун Приморск ўлкаси ҳукумати таркибида Ўзбекистон фуқароларини танлаш ва ишга жойлаштириш жараёнини назорат қилувчи, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ва янги шароитларга мослашувчи махсус бўлим ташкил этиш режалаштирилмоқда”, — дея қайд этилган хабарда.
Олег Кожемяко Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон қўшган ҳиссасини юқори баҳолаб, минглаб рус ва бошқа миллат болаларини қабул қилган ўзбек халқининг қаҳрамонлигини алоҳида таъкидлади. У Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини алоҳида қайд этди.