https://sputniknews.uz/20241125/jsst-maymun-chechak-vaktsina-46799148.html
ЖССТ маймун чечагига қарши иккинчи вакцинани тасдиқлади
ЖССТ маймун чечагига қарши иккинчи вакцинани тасдиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Ишлаб чиқарилган янги вакцинани нафақат катталар, балки бир ёшдан ошган болалар ҳам қабул қилиши мумкин. 25.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-25T13:18+0500
2024-11-25T13:18+0500
2024-11-25T13:18+0500
дунё янгиликлари
дунёда
жсст
маймун чечаги
вакцина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1f/18054723_0:0:3067:1725_1920x0_80_0_0_df1b255ff63981590b46c483cbe1e644.jpg
TOШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечагига қарши иккинчи вакцинани тасдиқлади. Уни болаларда ҳам қўллаш мумкин, деб ёзмоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Ташкилот маймун чечаги (mpox) вирусига қарши яратилган иккинчи вакцинани тасдиқлади. Япониянинг “KM Biologics” компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу эмлаш воситаси “LC16m8” деб номланади. Қайд этилишича, шу йил сентябрь ойида фойдаланиш учун рухсат этилган Даниянинг “Bavarian Nordic A/S” компаниясига тегишли “MVA-BN” номли илк эмлаш препарати 18 ёшдан ошганларда қўллашга мўлжалланган эди. ЖССТ баёнотида айтилишича, Япония ҳукумати маймун чечаги эпидемияси авж олган Конго Демократик Республикасига ушбу вакцинадан 3 миллион дозасини беғараз ёрдам сифатида етказиб беришга қарор қилган. Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида дунё бўйича mpox инфекциясига чалиниш ҳолатлари рекорд даражага етиб, 2763 та янги касалланиш ҳолати рўйхатга олинган эди. Аниқланган беморларнинг асосий қисми Африка минтақаси аҳолиси ҳиссасига тўғри келади.
https://sputniknews.uz/20241028/maymun-chechak-yuqtirish-rekord-46346690.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1f/18054723_186:0:2915:2047_1920x0_80_0_0_21765bb0f800b4b32ac0cdd50c9714e3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, жсст, маймун чечаги, вакцина
дунё янгиликлари, дунёда, жсст, маймун чечаги, вакцина
ЖССТ маймун чечагига қарши иккинчи вакцинани тасдиқлади
Ишлаб чиқарилган янги вакцинани нафақат катталар, балки бир ёшдан ошган болалар ҳам қабул қилиши мумкин.
TOШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечагига қарши иккинчи вакцинани тасдиқлади. Уни болаларда ҳам қўллаш мумкин, деб ёзмоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати. Ташкилот маймун чечаги (mpox) вирусига қарши яратилган иккинчи вакцинани тасдиқлади. Япониянинг “KM Biologics” компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу эмлаш воситаси “LC16m8” деб номланади.
Қайд этилишича, шу йил сентябрь ойида фойдаланиш учун рухсат этилган Даниянинг “Bavarian Nordic A/S” компаниясига тегишли “MVA-BN” номли илк эмлаш препарати 18 ёшдан ошганларда қўллашга мўлжалланган эди.
“Ишлаб чиқарилган янги вакцинани эса нафақат катталар, балки бир ёшдан ошган болалар ҳам фавқулодда ҳолатларда қабул қилиши мумкин”, — дейилади хабарда.
ЖССТ баёнотида айтилишича, Япония ҳукумати маймун чечаги эпидемияси авж олган Конго Демократик Республикасига ушбу вакцинадан 3 миллион дозасини беғараз ёрдам сифатида етказиб беришга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида дунё бўйича mpox инфекциясига чалиниш ҳолатлари рекорд даражага етиб, 2763 та янги касалланиш ҳолати рўйхатга олинган эди. Аниқланган беморларнинг асосий қисми Африка минтақаси аҳолиси ҳиссасига тўғри келади.