Дунёда маймун чечагини юқтириш ҳолатлари рекорд даражага етди — ЖССТ

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишРабота временного госпиталя для больных коронавирусом в "Ленэкспо"
Работа временного госпиталя для больных коронавирусом в Ленэкспо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2024
Oбуна бўлиш
ЖССТ: Африкада ушбу инфекция тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият назоратдан чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Дунёда маймун чечагини юқтириш ҳолатлари рекорд даражага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб хабар берди.
Ташкилотнинг сўнгги ҳисоботига кўра, сентябрь ойида дунё бўйича mpox (маймун чечаги) инфекциясига чалиниш ҳолатлари рекорд даражага етган.
Бу даврда 2763 та янги касалланиш ҳолати рўйхатга олиниб, август ойига нисбатан 8 фоиз ўсиш қайд этилган. Аниқланган беморларнинг асосий қисми, яъни 1756 нафари Африка минтақаси аҳолиси ҳиссасига тўғри келади.
Ўз навбатида, маймун чечаги вирусидан ўлим кўрсаткичлари ҳам ортмоқда. Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг маълум қилишича, шу кунгача mpoxни юқтирган беморлардан 1,1 минг нафари ҳаётдан кўз юмган.
Шунга асосланиб, марказ “Африкада ушбу инфекция тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият назоратдан чиқмоқда” деб хулоса қилди.
Оспа обезьян: как передается и что делать при заражении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2024
Маймунчечак: ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қилиш учун нималарни билиш керак?
Янгиликлар лентаси
0