Президент “Янги авлод” махсус саноат зонасида олиб борилаётган ишлар билан танишди
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил строящуюся специальную промышленную зону "Янги авлод" в Янгихаётском районе столицы.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбарига лойиҳалар тақдимот қилинди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 23 ноябрь куни пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳудуд иқтисодиётида катта ўринга эга бўлиши кутилаётган мажмуа майдони 764 гектар. Айни пайтда инфратузилма тармоқлари барпо этилмоқда. Бу ерда озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электротехника, машинасозлик ва кимё саноати каби йўналишларда 1 миллиард 375 миллион долларлик 47 та лойиҳа жойлаштирилади. Уларда 12 мингтага яқин янги иш ўрни яратилади.
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
5/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
6/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
7/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
8/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
9/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
5/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
6/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
7/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
8/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
9/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президентнинг таъкидлашича, корхоналарда халқаро брендлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Хусусан, “DP World”, “JAC Motors”, “Krantas”, “Аcес Japan”, “East can solutions”, “EAS” ва “Evyap” каби нуфузли компаниялар ҳамкорлигида қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Давлат раҳбарига шундай лойиҳалардан айримлари тақдимот қилинди.
Хусусан, Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси билан саноат зонасини бошқариш, инвесторларни жалб қилиш ва инфратузилма объектларини барпо қилиш кўзда тутилган.
“JAC Motors” компанияси тижорат автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. 135 миллион долларлик бу лойиҳа натижасида 2 мингта янги иш ўрни яратилади.
Япониянинг “Аcес Japan” компанияси билан ҳамкорликда 9 миллион долларлик офис учун ўриндиқ ва мебеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, яна 100 кишининг бандлиги таъминланади.
Бирлашган Араб Амирлигининг “DP World” компанияси билан эса транспорт-логистика марказини ташкил этиш бўйича ишлар бошланган.
Ҳудудда лаборатория, тадқиқотлар маркази, конференция заллари ҳамда савдо зонаси ташкил этилади. Шунингдек, дуал таълим йўлга қўйилиб, саноат корхоналари учун керакли мутахассислар шу ернинг ўзида тайёрланади.
“Охирги йилларда ялпи ички маҳсулотимиз икки баробар ўсиб, бу йил 110 миллиард долларга етаяпти. Энди буни 200 миллиард долларга етказишга марра олдик. Инвесторларнинг лойиҳалари учун барча шароитларни яратиб бермасак, бу кўрсаткичга етолмаймиз. Тошкент шаҳри бунда ҳам намуна бўлиши керак”, - деди президент.
Мутасаддиларга лойиҳаларда маҳаллийлаштириш ва рақамлаштириш, энергия тежамкорликка аҳамият қаратиш бўйича кўрсатмалар берилди.