https://sputniknews.uz/20241122/ov-qilish-jazo-46760147.html
Тақиқланган услубда ов қилиш ва балиқ овлаш учун жазо кучайтирилди
Тақиқланган услубда ов қилиш ва балиқ овлаш учун жазо кучайтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Тақиқланган қуроллардан ёки усуллардан фойдаланган ҳолда ов қилиш: базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади
2024-11-22T14:15+0500
2024-11-22T14:15+0500
2024-11-22T14:15+0500
жамият
янги қонун
балиқ
экология
давлат экология қўмитаси
президент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/16/46760323_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_5ed22baa9419a971ff79a9ecd94c3835.jpg
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда тақиқланган услублардан фойдаланиб ов қилиш учун белгиланган жазо чоралари кучайтирилди. Бу ҳақида 21 ноябрь куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган 1004-сонли қонунда айтиб ўтилган.Хусусан, электр токини, портловчи, кимёвий моддаларни ёки биологик препаратларни қўллаган ҳолда ов қилиш ёхуд балиқ овлаш учун БҲМнинг 600 бараваригача жарима солиниши ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Янги қонунда нафақат ов қилиш ёки балиқ овлаш қоидаларини бузиш, балким ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳам, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса-да, БҲМнинг 20 дан 30 бараваригача (жисмоний шахсларга) ва БҲМнинг 30 дан 40 бараваригача (мансабдор шахсларга) жарима солиш белгиланган.
https://sputniknews.uz/20240111/rossiya-ozbekiston-baliq-ovlash-kvota-hajm-42004200.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/16/46760323_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_72cc4b6eb2456da929b4e0c6ebd6f08f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ов қилиш балиқ овлаш жазо
ов қилиш балиқ овлаш жазо
Тақиқланган услубда ов қилиш ва балиқ овлаш учун жазо кучайтирилди
Электр токи ёки портловчи моддалардан фойдаланиб ов қилганлик учун БҲМнинг 600 бараваригача жарима ёки қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда тақиқланган услублардан фойдаланиб ов қилиш учун белгиланган жазо чоралари кучайтирилди. Бу ҳақида 21 ноябрь куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган 1004-сонли қонунда айтиб ўтилган.
"Тақиқланган қуроллардан ёки усуллардан фойдаланган ҳолда ов қилиш: базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади", - дейилади қонун матнида.
Хусусан, электр токини, портловчи, кимёвий моддаларни ёки биологик препаратларни қўллаган ҳолда ов қилиш ёхуд балиқ овлаш учун БҲМнинг 600 бараваригача жарима солиниши ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Янги қонунда нафақат ов қилиш ёки балиқ овлаш қоидаларини бузиш, балким ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳам, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса-да, БҲМнинг 20 дан 30 бараваригача (жисмоний шахсларга) ва БҲМнинг 30 дан 40 бараваригача (мансабдор шахсларга) жарима солиш белгиланган.