https://sputniknews.uz/20240111/rossiya-ozbekiston-baliq-ovlash-kvota-hajm-42004200.html
Россия Ўзбекистонга балиқ овлаш учун квота ҳажмларини оширади
Россия Ўзбекистонга балиқ овлаш учун квота ҳажмларини оширади
Sputnik Ўзбекистон
Балиқчилик Федерал агентлиги вакиллари Ўзбекбалиқсаноат уюшмаси ўртасида музокаралар олиб борилди.
2024-01-11T15:19+0500
2024-01-11T15:19+0500
2024-01-11T16:28+0500
ўзбекистон
россия
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
балиқ
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0b/42006681_0:48:3078:1779_1920x0_80_0_0_e075bb463c0451e8fac969d75ab19840.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистонга Россиядан минтай балиқларининг 50 минг тонналик йиллик таъминоти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Россия Федерациясининг "Балиқчилик Федерал агентлиги" вакиллари ҳамда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ўртасида музокаралар олиб борилди.Унда Ўзбекистон учун Россиянинг иқтисодий зоналарида балиқ овлаш квотасини ажратиш масалалари ҳамда бу борада Ўзбекистоннинг қўшма корхона ташкил этиш таклифи муҳокама қилинди.Шунингдек, 2021 йилда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган амалдаги келишув ижросини таъминлаш ҳамда Россиянинг иқтисодий зоналарида балиқ овлаш квотаси ажратиш бўйича қўшимча келишув имзоланиши айтиб ўтилди.Маълумот учун, ўтган йили Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи доирасида балиқ овлаш учун квоталар ажратишни ишлаб чиқиш ва кейинчалик Ўзбекистонга тўғридан тўғри йилига 50 минг тонна минтай балиғини етказиб бериш ишларини амалга ошириш топшириғи белгиланган.Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонга денгиз маҳсулотларини олиб келишни янада самарали ташкил этиш, аҳолини сифатли ва арзон денгиз маҳсулоти билан таъминлаш ва денгиз маҳсулотини истеъмолини боғча ва мактабларда кенг тарғиб этиш мақсадида, Россиянинг "Балиқчилик Федерал агентлиги" билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0b/42006681_347:0:3078:2048_1920x0_80_0_0_4ca2a6c4525689fee7e0e9d4164f13d7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистон балиқ овлаш квота балиқчилик федерал агентлиги ўзбекбалиқсаноат уюшмаси
россия ўзбекистон балиқ овлаш квота балиқчилик федерал агентлиги ўзбекбалиқсаноат уюшмаси
Россия Ўзбекистонга балиқ овлаш учун квота ҳажмларини оширади
15:19 11.01.2024 (янгиланди: 16:28 11.01.2024) Балиқчилик Федерал агентлиги вакиллари Ўзбекбалиқсаноат уюшмаси ўртасида музокаралар олиб борилди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистонга Россиядан минтай балиқларининг 50 минг тонналик йиллик таъминоти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
хабар берди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Россия Федерациясининг "Балиқчилик Федерал агентлиги" вакиллари ҳамда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ўртасида музокаралар олиб борилди.
Унда Ўзбекистон учун Россиянинг иқтисодий зоналарида балиқ овлаш квотасини ажратиш масалалари ҳамда бу борада Ўзбекистоннинг қўшма корхона ташкил этиш таклифи муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2021 йилда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган амалдаги келишув ижросини таъминлаш ҳамда Россиянинг иқтисодий зоналарида балиқ овлаш квотаси ажратиш бўйича қўшимча келишув имзоланиши айтиб ўтилди.
“Ўзбекистон томонидан сўралган 50 минг тонна минтай ва 20 минг тонна сельд балиғини овлаш учун квота ҳажмларини ошириш учун мамлакатдаги ушбу маҳсулотларга мавжуд ички талабдан келиб чиқиб босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб олинди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, ўтган йили Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи доирасида балиқ овлаш учун квоталар ажратишни ишлаб чиқиш ва кейинчалик Ўзбекистонга тўғридан тўғри йилига 50 минг тонна минтай балиғини етказиб бериш ишларини амалга ошириш топшириғи белгиланган.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонга денгиз маҳсулотларини олиб келишни янада самарали ташкил этиш, аҳолини сифатли ва арзон денгиз маҳсулоти билан таъминлаш ва денгиз маҳсулотини истеъмолини боғча ва мактабларда кенг тарғиб этиш мақсадида, Россиянинг "Балиқчилик Федерал агентлиги" билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.