Бўш иш ўринлари: Россия компанияси ўзбекистонликларни қурилиш соҳасида ишга таклиф қилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишРабочий кладет кирпич
Рабочий кладет кирпич - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2024
Oбуна бўлиш
Приморск ўлкасидаги қурилиш объектларида бир нечта мутахассисликлар бўйича бўш иш ўринлари борлиги айтилди.
TOШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Россия компанияси Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда қурилиш соҳасида ишга таклиф қилмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкасидаги йирик қурилиш корхоналаридан бири – "Яв-Строй" МЧЖ директори ўринбосари Валерий Вычужанин билан музокара ўтказди.
Унда Ўзбекистон фуқароларини ушбу корхонадаги бўш иш ўринларига қонуний тарзда иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Валерий Вычужанин ўз сўзида ҳозирда корхона томонидан Приморск ўлкасидаги "Семья", "Андерсен", "Весна" ва "Изумрудный" каби турар-жой мажмуалари қурилаётганини айтди.
Ушбу қурилиш объектларида бир нечта мутахассисликлар бўйича бўш иш ўринлари бор ва компания Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда ишга қабул қилишга тайёр.
“Томонлар меҳнат миграцияси соҳасидаги биргаликдаги ишларни тез фурсатларда бошлашга келишиб олдилар”, — дейилади хабарда.
Сэндвич панели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2024
Россия компанияси ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқаришда ишга жалб қилмоқчи
Янгиликлар лентаси
0