Россия компанияси ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқаришда ишга жалб қилмоқчи

© ООО "Технопан"Сэндвич панели
Сэндвич панели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Бош консулхонасида Россиянинг "Технопан" бош директори билан учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Россия компанияси ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш соҳасида ишга таклиф қилмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон Бош консулхонасида Россиянинг "Технопан" МЧЖ бош директори Евгений Ваулин билан учрашув бўлиб ўтди. Унда мазкур компаниянинг Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, Россияда ўзбекистонлик мутахассисларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Евгений Ваулин қайд этишича, компания режаларида ўзбекистонлик потенциал ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш, жумладан, "Технопан" бренди остида сэндвич-панеллар ишлаб чиқаришни бевосита Ўзбекистонда йўлга қўйиш масаласи ҳам бор.
"Технопан" МЧЖ раҳбари ишлаб чиқариш жараёнларига ўзбек мутахассисларини – оддий ишчилардан тортиб муҳандисларгача жалб этишдан манфаатдор эканини билдирди.
Айтилишича, ҳозирда компаниянинг Новосибирск шаҳридаги корхоналарида юқори касбий фазилатларга ва юксак обрў-эътиборга эга 20 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари фаолият юритмоқда.
Янгиликлар лентаси
0